Саёҳат ва туризм рақобатбардошлиги индекси
Download 431.3 Kb. Pdf ko'rish
|
8 N Ibragimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Кириш 2016 йилнинг декабрида Ўзбекистон туризм соҳасида катта ижобий ўзгаришларга сабаб бўладиган иккита қонун ҳужжати қабул қилиниб, улар “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Жумладан, Президент қарорида янги ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси” фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларидан бири этиб “туризм фаолияти соҳасида биринчи навбатда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш”[1] белгиланган. Демак, туризм соҳаси статистик кўрсаткичларини “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил 2 № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz йиғиш, қайта ишлаш жараёнида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали давлатлараро эътироф этилган услубиётларни миллий статистика тизимига жорий қилиш эвазига, мамлакат туризм соҳасидаги реал ҳолатни, туристик ҳудуд сифатида унинг рақобатбардошлик даражасини ва туризм соҳаси инвестицион муҳит жозибадорлигини аниқлашга эришилади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Туристик ҳудуд рақобатбардошлиги - туристик ҳудудларнинг барча бозорларда ўз ўрнини сақлаб қолиш, вақт оралиғида сифат ва кўламини мунтазам ошириб бориш қобилиятидир [2]. Бундан ташқари, рақобатбардошлик - туристик ҳудудларнинг ўз рақобатчиларига нисбатан бозордаги салмоқни сақлаб туриб мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда қўшимча қийматга эга маҳсулот (хизмат)ларни яратиш ва уларни интеграциялаш қобилияти [3] ҳамда ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжлари ҳудуд етказиб бераётган маҳсулот ва хизматлар эвазига, бошқа туристик ҳудудлар билан қиёслаганда, тўлароқ қондирилишидир [4]. Юқоридаги таърифлар билан бирга, охирги 20 йилда туристик ҳудудларнинг рақобатбардошлигини аниқлашнинг турли услублари ҳам ишлаб чиқилган. Буларга, туристик ҳудудлар рақобатбардошлигининг тўрт тамойили, яъни соҳани ривожлантириш учун қулай шароит, туризмнинг етакчи соҳа эканлиги, турли бозорларда кучли сотиш каналларининг мавжудлиги ҳамда тез суръатларда ўсаётган хусусий сектор [5]. Бошқа туризм соҳаси тадқиқотчиларнинг фикрича, назариётчи Портер томонидан ишлаб чиқилган рақобатбардошликнинг умумий моделлари туризм соҳасига ҳам қўлланилиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, Портер томонидан ишлаб чиқилган рақобатбардошлик модели асосида [6] 1993 йилда “Туризм рақобатбардошлигининг Каляри модели” (Calgary Model of Tourism Competitiveness) яратилиб, у туристик ҳудуд жозибадорлиги, туристик ҳудуд менежменти ва маркетинги, соҳалараро ҳамкорлик, ўзаро маълумот алмашинуви ва илмий тадқиқот, ҳудуднинг туристик эҳтиёжларни қондириш қобилияти каби 5 та таянч концепцияда ўз аксини топган [7]. Download 431.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling