Саидова Фарида Аллаёр қизининг


Download 17.1 Kb.
Sana04.01.2023
Hajmi17.1 Kb.
#1077966
TuriДиссертация
Bog'liq
Taqriz 2


Саидова Фарида Аллаёр қизининг 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослигида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Луғатларда синоним лексемалар талқини” мавзусидаги диссертация авторефератига
ТАҚРИЗ

Луғатларда синоним лексемалар тадқиқи масаласида жаҳон тилшунослигида бир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Луғатларни такомиллаштириш масаласи тилшунослик соҳасининг долзарб вазифаларидан бири бўлиб келган. Тилнинг энг катта қисмини ташкил этувчи луғат бойлиги тез ўзгарувчанлиги билан бошқа тил сатҳларидан ажралиб туради. Шу сабабдан лексикографик тадқиқотлар ҳам ҳамиша давр нуқтаи назардан янгиланиб туради.


Авторефератнинг кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот усуллари, илмий янгилиги ва вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот усуллари, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти асослаб берилган, амалиётга жорий этилганлиги, эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар баён этилган.
Диссертациянинг биринчи бобида лексик синонимларнинг ҳозирги ўзбек тилининг изоҳли луғати ҳамда синонимлар изоҳли луғатларида берилиши ва у билан боғлиқ муаммолар ёритилган. Айниқса, синонимия ҳодисаси, унинг жаҳон ва ўзбек тилшунослигида пайдо бўлиши, ўрганилиши, лексикографик тадқиқот манбаи сифатида қаралиши ҳақидаги изланишлари ишнинг назарий қимматини янада оширган.
Диссертациянинг иккинчи ва учинчи бобларида луғатларни такомиллаштиришда муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз. Ўзбек тилшунослигида таржима луғатларда синоним лексемаларнинг берилиши ва уларни такомиллаштириш масаласи шу кунгача монографик аспектда тадқиқ этилмаган. Ушбу ишни бу борадаги дастлабки тадқиқот сифатида қабул қилиш мумкин.
Диссертант “Ўзбек тили синонимлар луғати” учун синонимик қаторни шакллантиришда синонимик қатор аъзоларининг миқдорига кўра, синонимик қатор аъзоларининг тузилишига кўра, сўз туркумлари бўйича синонимик қаторлар, синонимик қатор аъзоларининг бўёқдорлигига кўра, синонимик қатор аъзоларининг қўлланилиш доирасига кўра турларига ажратилиб, синонимик қаторда бош сўзни танлашнинг мўътадиллик, фаоллик, бирикувчанлик мезонларини тавсия қилган ва изоҳларга татбиқ этиш зарурати асосланган фикрлар келтирган. Бу тавсиялар юқоридаги фикримиз исботидир.
Қолаверса, муаллиф томонидан ўзбек, рус ва инглиз олимларининг сўнгги йилларда чоп этилган диссертатсия ҳамда илмий ишлари чуқур ўрганилгани авторефератда ўз аксини топган. Ҳар бир келтирилган илмий қарашга ўз нуқтаи назарини бера олган.
Ишнинг хулоса қисмида тадқиқот давомида эришилган натижалар умумлаштирилган, таклиф ва тавсиялар ҳамда амалиётга жорий этилиши мумкин бўлган натижалар келтирилган.
Автореферат ОАК талаблари асосида ёзилган. Уни юксак илмий-назарий қимматга эга муҳим тадқиқот сифатида баҳолаш мумкин. Саидова Фарида Аллаёр қизини филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ, деб ҳисоблайман.

Тақризчи:

Download 17.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling