Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма
Кўрсаткичлар ёрдамида маълумотларга мурожаат қилиш
Download 3.45 Mb.
|
cpp buxoro
Кўрсаткичлар ёрдамида маълумотларга мурожаат қилиш.Кўрсаткичга бирор–бир ўзгарувчининг адреси ўзлаштирилса, бу кўрсаткичдан шу ўзгарувчининг қиймати билан ишлашда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. 8.2. - листингда локал ўзгарувчи қийматига унинг кўрсаткичи орқали мурожаат қилишга мисол келтирилган. 8.2. – листинг. Маълумотларга кўрсаткич орқали мурожаат қилиш. // 8.2. листинг. Кўрсаткичларнинг қўлланилиши #inсlude typedef unsigned short int ushort; int main() { ushort myAge; ushort *pAge = 0; myAge = 5; cout<< “MyAge: ” << myAge << “ \n”; pAge = &myAge; cout << “*pAge : ” << *pAge << “\n\n”; cout << “*pAge = 7 \n” ; *pAge = 7 ; cout << “ *pAge : ” <<*pAge << “\n” ; cout << “ myAge:” << myAge << “ \n\n”; cout << “ *pAge = 9 \n” ; myAge = 9 ; cout << “ myAge:” << MyAge << “ \n”; cout << “ *pAge : ” <<*pAge << “\n” ; return 0; } НАТИЖА: myAge: 5 *pAge: 5 *pAge = 7 *pAge : 7 myAge : 7 myAge = 9 myAge: 9 *pAge : 9 ТАҲЛИЛ
Кейин 12–сатрда pAge кўрсаткичига myAge ўзгарувчиси қиймати ўзлаштирилди. Билвосита мурожаат оператори орқали pAge кўрсаткичида сақланаётган адресда ёзилган қиймат экранга чиқарилди. Кўриб турганингиздек, олинган натижа myAge ўзгарувчиси қиймати билан мос келади. 15 – сатрда pAge да адреси ёзилган ўзгарувчига 7 қиймат ўзлаштирилди. Бундай операциядан кейин myAge ўзгарувчисининг қиймати 7 га тенг бўлади. Бунга ушбу қийматларни экранга чиқариш орқали ишонч ҳосил қиламиз. (16- , 17- сатрлар). 19–сатрда myAge ўзгарувчисининг қиймати яна ўзгарди. Энди бу ўзгарувчига 9 сони ўзлаштирилди. Кейин эса 20 – ва 21 – сатрларда бу қийматларга бевосита (ўзгарувчи орқали) ва билвосита (кўрсаткичнинг билвосита оператори орқали) мурожаат қилдик. Download 3.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling