Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма
Download 3.45 Mb.
|
cpp buxoro
САЙФИЕВ Ж. Ф. С++ ТИЛИГА КИРИШ услубий қўлланма Бухоро -2005 Ушбу услубий қўлланмадан B5480100 – «Амалий математика ва информатика», В5521900 – «Информацион ва ахборот технологиялари» бакалавриат йўналишлари учун «Алгоритмлар назарияси ва дастурлаш технологияси» фанини ўқитиш бўйича фойдаланиш тавсия этилади. Услубий қўлланмада С++ тили ва объектга йўналтирилган дастурлаш технологияси ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Тузувчи: магистр Сайфиев Жасурбек Фазлидинович Физика – математика фанлари доктори Р.Д.АЛОЕВ таҳрири остида Тақризчилар: БухДУ, Информатика ва ахборот технологиялари кафедраси мудири доц. А.ҲАЙИТОВ Бух ОО ва ЕСТИ, Ахборот технологиялари кафедраси мудири доц. Ш. РАЗЗОҚОВ Услубий қўлланмани тузишда қимматли фикр – мулоҳазалари билан ёрдам берган физика – математика фанлари доктори Алоев Р.Д. га, Ахборот технологиялари кафедраси мудири А. Ҳайитовга, магистрант Л.Сатторовга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу услубий қўлланма ҳақидаги фикрларингиз муаллиф томонидан миннатдорчилик билан қабул қилинади. e – mail: sayfiev_j@mail.ru КиришКейинги йилларда амалий дастурчиларга жуда кўп интеграцион дастур тузиш муҳитлари таклиф этилаяпти. Бу муҳитлар у ёки бу имкониятлари билан бир–биридан фарқ қилади. Аксарият дастурлаштириш муҳитларининг фундаментал асоси С++ тилига бориб тақалади. Биз ушбу мавзуда қуйидаги cаволларга жавоб оламиз: Нима учун С++ тили дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш соҳасида стандарт бўлиб қолди? С++ тилида дастур ишлаб чиқишни қандай ўзига хос томонлари бор? С++ тилида дастур қандай ёзилади ва компиляция қилинади? Download 3.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling