Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма
Download 3.45 Mb.
|
cpp buxoro
Хотиранинг тақсимланишиСиз ўзингизни дастурингиз билан ишлай бошлашингиз билан операцион система (Dos ёки Microsoft Windows) компиляторнинг талабига мувофиқ хотира соҳасидан жой ажратади. С++ дастурчиси сифатида сиз глобал номлар фазоси, эркин тақсимланувчи хотира, регистр, сегментли хотира ва стек тушунчаларини билишингиз лозим. Глобал номлар фазосида глобал ўзгарувчилар сақланади. Глобал номлар фазоси ва эркин тақсимланувчи хотира ҳақида кейинги мавзуларда батафсилроқ танишиб чиқамиз. Ҳозир эса регистр, дастур сегменти ва стек ҳақида тўхталиб ўтамиз. Регистр хотиранинг махсус соҳаси бўлиб, унинг асосий вазифаси ички ёрдамчи функцияларни ишлашини ташкил этишдир. Дастурнинг ўзи дастур операторлари иккилик форматда сақланиши учун ажратилган компьютер хотирасида сақланади. Стек – бу сизнинг дастурингизда функция чақирилганда ундаги маълумотлар учун талаб қилинадиган хотиранинг махсус соҳасидир. Унинг стек деб аталишига сабаб «охирги келган – биринчи кетади» принципи асосида ишлашидир. Ҳақиқатан ҳам, функцияларни чақирилиши худди шу принцип асосида амалга оширилади. Агарда бир функция иккинчисини чақирса, иккинчи функция ўз ишини тугатгандан сўнг биринчи функция ўз ишини якунлайди, яъни охирги чақирилган функция биринчи ишини тугатади. САВОЛЛАР Нима учун барча ўзгарувчиларни глобал деб эълон қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Нима учун функцияга аргумент сифатида узатилган ўзгарувчилар қиймати функция танасида ўзгартирилса дастурнинг асосий кодидаги шу ўзгарувчи қийматига акслантирилмайди. Функция прототипини эълон қилиш ва функцияни аниқлаш ўртасида қандай фарқ бор? Функция прототипини кўрсатишда, аниқлашда ва чақиришда унинг параметерлари номлари устма – уст тушиши керакми? Агарда функция ҳеч қандай қиймат қайтармаса уни қандай эълон қилиш керак? Агарда функцияни эълон қилишда қайтарадиган типи аниқланмаса, у бошланғич равишда қандай тип қайтаради. Локал ўзгарувчи нима? Кўриниш соҳаси нима? Рекурсия нима? Глобал ўзгарувчиларни қачон ишлатиш лозим? Бир хил номли хар хил функциялар қандай аниқланади? Полиморфизм нима? ТАЯНЧ ИБОРАЛАР Глобал ўзгарувчи, локал ўзгарувчи, функция аргументи, функция қайтарадиган қиймат, функцияни эълон қилиш, функцияни аниқлаш, ўзгарувчини кўриниш соҳаси, рекурсия, функция перегрузкаси, полиморфизм Download 3.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling