Сайхунобод туман халқ таълими бўлими 22-умумий ўрта таълим мактаби директорининг буйруғИ
Download 56.22 Kb.
|
175 қарор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б У Ю Р A M А Н
САЙХУНОБОД ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ 22-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ
Жисмонан соғлом. Маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори, Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 22 июндаги 195-сонли буйруғи ҳамда Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2012 йил 29 июндаги 210-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Б У Ю Р A M А Н: 1. Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2012 йил 29 июндаги 210-сонли буйруғи, ТХТБнинг 2017 йил 10-январдаги 3-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. 22-МАКТАБ ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши таркиби (кейинги ўринларда Жамоат кенгаши деб аталади) 1-иловага ҳамда таълим муассасаси ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда ҳудудий жамоат кенгаши деб аталади) намунавий таркиби 2-иловага, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси 3- иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. мактаб жамоат кенгаши раисига: “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш; -оила, мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш; -оила-маҳалла-таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришга доир услубий асосларни яратишни ташкил этиш; -таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш; -қонунчилик талабларидан келиб чиқиб таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчи назоратини ўрнатиш; -ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш; -таълим тизимидаги ислоҳатлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш; 4. Амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни туман ХТБнинг маънавий аҳлоқий тарбия ишлар бўйича шўъба раҳбарига 2018 йил ҳар чоракнинг 15 санасигача тақдим этиш вазифалари юклатилсин. 5. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш ММИБДЎ Данабоев Р зиммасига юклатилсин. Download 56.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling