Сайидов Амирилло Абдиевчининг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган табрик сўзи


Download 15.69 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi15.69 Kb.
#1290638
Bog'liq
1-мактаб директори А.Сайидовнинг Навруз байрамига табриги


Касби туман 1-умумий ўрта таълим мактаби директори

Сайидов Амирилло Абдиевчининг

Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган табрик сўзи.



Азиз ватандошлар! 
Тароватли кунларда табиат уйғониб, жонажон диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.
Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин!
Шарқона Янги йилимиз — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин! Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз ва барака тилайман.
Ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан каттаю кичик барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 
Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. 
Наврўз – чинакам халқ байрами, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир.
Муҳтарам дўстлар! 
Бу йилги Наврўз байрами барча шаҳар ва қишлоқларимизда умумхалқ сайиллари тарзида ўтаётгани унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда. 
Наврўз руҳи ва фалсафаси «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»нинг ғоя ва мақсадлари билан уйғун ва ҳамоҳанг равишда намоён бўлмоқда. 
Эл-юртимиздаги азиз инсонлар бир-бирларини қутлаб, дала ва қирлар, боғ ва майдонларда Наврўз байрамини шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар. Дошқозонларда сумалаклар пишириб, дастурхонларга баҳор неъматларини тортиб, сайил-томошалар қилмоқдалар. Шу ёруғ кунларга етказгани учун шукроналар айтмоқда. 
Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда. 


2
Наврўзи олам Ватанимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари учун, бутун халқимиз учун энг суюкли байрамдир. 
Бугун биз юртимизда мана шундай қутлуғ байрамни нишонлаш баробарида, бутун дунёда тинчлик ва хотиржамлик фаровонлик ҳамда равнақ тилаймиз. 
Азиз ва муҳтарам ватандошларим! 
Барчангизни Наврўз айёми билан яна бир бор табриклаб, ўзимнинг қалбимдаги энг самимий тилакларимни изҳор этаман. 
Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин! 
Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин! 
Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин! 
Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! 
Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин! 
Download 15.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling