Салиб юришлари


Никея қамали (1097 йил 14 май - 19 июнь)


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
993-maqola

Никея қамали (1097 йил 14 май - 19 июнь)
Никея (ҳозирги Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Изник) шаҳар-қалъаси жуда мустаҳкам
эди. Авваллари Никея Византия империясига қарашли эди, лекин 1077/1078 йили
5 / 16


Салиб юришлари
салжуқийлар шаҳарни эгаллаб Рум султонлигининг пойтахтига айлантиришди. 1096 йили
оломон салиб юришини осонликча мағлуб этган Қилич Арслон салибчиларнинг иккинчи
юришини писанд қилмай Шарқий Анатолиядаги донишмандийлардан Мелитен шаҳрини
тортиб олиш учун кетганди. Оиласи ва хазинаси эса қолганди.
Қамал. Тирик қолган салибчилар Пётр бошчилигида 1097 йил апрель ойи охирида
Константинополдан йўлга чиқишди. Дастлаб Шаҳар остоналарида 6 май куни Готфрид
Бульонский пайдо бўлиб, Шаҳарни шимолдан қамал қилди. Кейин Боумэнд Тарентский,
унинг жияни Танкред (улар Никея жанубидаги лагерни тор-мор этишганди), Роберт
Нормандский, Роберт Фландрийский ва юришнинг бошқа Иштирокчилари келишди.
Охири 16 май куни Раймунд Тулузский келиб шаҳарни жанубдан қамал қилди. Бироқ
Никеяни қуршаб киритишнинг иложи бўлмади. Салибчилар фақат қуруқликдаги
йўлларда Назоратни қўлга олишган, кўлда назорат ўрната билишмади.
21 май куни, қамалдан бир ҳафта ўтгач, шаҳарга салжуқийлар қайтди. Граф
Тулузскийнинг келганидан бехабар туркпар салибчиларга жанубдан ҳужум қилишди.
Лекин Роберт Фландрийский Боумэнд Тарантский ва Готфрид Бульонский гуруҳлари
билан тўқнашишди. Салибчилар 3000 киши йўқотди, турклар эса 4000 кишидан ажралди.
Салибчиларнинг шаҳарни олиш учун кейинги ҳаракатлари фойда бермади. Улар,
туркларга тўхтовсиз ёрдам келиб турган Аскан кўлида назорат ўрнатилсагина, шаҳарни
олишларини пайқаб қолишди. Бунинг учун Византия императори флот билан ёрдам
берди ва 17 июнда Мануил Вутумит ҳамда Татикий бошчилигида бўлинма жўнатди.
Кўлда тўлиқ назорат ўрнатилди. Шундан сўнг салибчилар яна ҳужумга ўтишди.
Шу вақтда Мануил Вутумит Алексей Комниннинг буйруғига биноан қамалдагилар билан
шаҳарни топшириш ҳақида келишиб олди, келишув салибчилардан сир тутилди.
Император салибчиларга унча ишонч билдирмади. 19 июнь куни император режасига
кўра Татикий ва Мануил салибчиларга қўшилиб шаҳарга ҳужум қилди, қамалдагилар
кутилмаганда таслим бўлиб, Мануил бўлинмаларини шаҳарга киргизишди. Гўёки
византияликлар қалъани қўлга олишди. Византияликларнинг шаҳарни олиши, аҳоли
император ҳимоясига ўтиши салибчиларни қониқтирмади, улар шаҳарни талон-торож
этиб таъминот захираларини кўпайтиришни максад қилишганди.
Мануил Витумит буйруғига кўра шаҳарга салибчиларнинг ўн кишидан ортиқ гуруҳи
кириши тақиқланди. Қилич Арслоннинг оиласи Константинополга келтирилиб тўловсиз
қўйиб юборилди. Император салибчилар ғазабини босиш учун уларга отлар ва катта
маблағ берди. Босқинчилар шаҳарни ўзлари қўлга олишганда бундан кўпроқ нарсага эга
бўлишларини гапириб юришди. Қолаверса, Мануил Константинополда императорга
содиқликка қасамёд қилишдан бош тортганларнинг шу ерда қасамёд этишларини сўради.
Танкред Тарентский мазкур талабни анча вақт бажармади, охир-оқибат у ва Боумэнд
қасамёд қилди.
Салибчилар 1 июль куни Дорилей жангида Қилич Арслонни узил-кесил мағлуб этишди
ва Кичик Осиё орқали ўзларига йўл очишди Илгарилаган салибчилар туркпарга қарши
Кичик Арманистон князларидан иттифоқчи топди. Бундай иттифоқчи салибчиларга ўта
зарур эди.

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling