2.1.3.Майда тўлдиргич .....................................................................................
2.1.4.Сув .............................................................................................................
2.1.5. Модификацияловчи қўшимчалар ......................................................
2.2. Тадқиқотлар услублари ...........................................................................
3- боб. БЕТОН ҚОРИШМАСИНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ ЯНГИ УСУЛИ ВА МАТЕРИАЛЛАР ХОССАЛАРИНИНГ БЕТОННИНГ МУСТАХ -КАМЛИГИГА ТАЪСИРИ ....................................................................................
3.1.Бетон қоришма қисмининг хоссаларини ўрганиш...................................
3.1.1. Қоришма қисми таркибини лойихалаш.................................................
3.2.Бетон қоришма қисми таркибини аниқлаш ...................................................
3-боб бўйича хулосалар …………………………………………………………
Умумий хулосалар………………………………………
Адабиётлар рўйхати…………………………………………………………….
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг капитал қурилиши сохасида, айниқса замонавий қурилишда, кенг кўламда қўлланилувчи темирбетон конструкцияларга меъёрий ҳужжатларга кўра хавфсизлиги, эксплуатацион яроқлилиги ва узоққа чидамлилиги бўйича юқори талаблар қўйилмоқда. Темирбетон конструкцияларга кўрсатилувчи юқорида келтирилган сифат кўрсаткичлари бетонга нисбатан қўлланилганда унинг тегишли сиқилишга ва чўзилишга мустахкамлиги, бошланғич эластиклик модули, киришиш, музлашга чидамлилик ва сув ўтказмаслик коэффициентлари миқдорлари билан таъминланади. Бошқа барча тенг бўлган холатларда бетоннинг барча келтирилган хоссалари унинг ғоваклилигига бевосита боғлиқ бўлади. Маълумки, бетоншуносликнинг асосий масалаларидан бири ҳам цемент тоши (бетон) ғоваклигининг минималлаштирилишига ва бетон структурасида технологик нуқсонларнинг хосил бўлишини олдини олишга эришиш хисобланади. Ушбу масалани ечиш охирги 40-50 йил ичида цемент тошининг структурасига ва “цемент тоши - тўлдиргич” контакт зонасига турли модификаторлар билан таъсир кўрсатиш ва технологик чоралар кўриш билан амалга оширилмоқда. Бетонлар технологиясини ривожлантиришнинг асосий технологияга оид йўналишларидан бири сифатида бетон қоришмасини таёрлаш усулини такомиллаштиришини, хусусан бетон қоришмасини тайёрлашнинг ажратма (икки босқичли) усулини олиш мумкин. Зич тўлдиргичлар асосидаги бетонларда ғовакларнинг асосий манбаи сифатида цемент тоши (қоришмаси) эканлигини эътиборга олсак, у холда уларнинг хажмини бетон структурасидаги улушини камайтиришни (бетон қоришмасини тайёрлашнинг ажратма технологияси ёрдамида) бетон технологиясини ривожлантиришнинг энг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриш мумкин. Бетон қоришмасини тайёрлашнинг ажратма технологияси бўйича каркасли структурали бетонларни 2 хил усулда олиш мумкин: йирик тўлдиргичдан иборат каркас бўшлиқларига цемент қоришмасини босим билан сингдириш ва йирик тўлдиргичли каркасни цементли қоришмага чўктириш. Замонавий кимёвий қўшимчалар – суперпластификаторларнинг (СП) юқори ҳаракатчан цемент суспезияларини олиш имкониятларини бериши бетон қоришмасининг ажратма технологиясини амалга оширишда янги имкониятларни очиб беради. Шунинг учун юқори самарали СПлар асосидаги каркасли структурали бетонлар структураси ва хоссаларини шаклланишининг асосий қонуниятларини ўрганиш хозирги кунда бетоншунослик сохасидаги жуда ҳам долзарб масала хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |