Салимов Бетон қоришмасининг алохидаланган технологиясини қўллаш асосида цементли бетоннинг самарадорлигини ошириш


Цементли бетонларни олишнинг ажратма технологияси


Download 36.51 Kb.
bet7/8
Sana14.05.2023
Hajmi36.51 Kb.
#1460995
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
салимов

1.4.Цементли бетонларни олишнинг ажратма технологияси
Маълумки, вибрацион зичланишга асосланган цементли бетонларнинг анъанавий технологиясига кўра йирик тўлдиргич доналарини бир-биридан ажратиш коэффициенти, сон қиймати жихатидан бетоннинг қоришма қисми хажмининг йирик тўлдиргич бўшлиқлари хажмига нисбати билан аниқланувчи, тахминан 1,1 дан 1,6 гача бўлиши талаб қилинади. Шунинг учун вибрациялаш билан зичланувчи анъанавий технология бўйича тайёрланувчи йирик тўлдиргичи юқори даражада концентрацияли бетонлар макроструктурасини олиш маълум даражада чекланган бўлгани учун ажратма бетонлаш технологиясини қўллаш мақсадга мувофиқдир [91,92].
Бетонлашнинг ажратма технологиясида [91] зич тахланган йирик тўлдиргичдаги бўшлиқлар қоришма билан тўлдирилади. Айрим холларда йирик тўлдиргичнинг доналари каркасга юқори харакатчан цементли қоришма билан, ёки полимерцементли (полимерли) боғловчилар билан олдиндан “елимланади”. Бунда энг муҳими каркасдаги бўшлиқларнинг ишончли тўлдирилишини таъминланишига олиб келувчи бўшлиқларнинг (каркасдаги каналларнинг) ўлчами ва цементли қоришма параметрлари (қовушқоқлиги, доналарининг йириклиги) ўртасидаги нисбат хисобланади. Илмий адабиётда [91] келтирилган матрица ва каркас доналари ўлчамлари ўртасидаги боғланишнинг тахлили шуни кўрсатадики, тўлдиргичнинг йириклиги 20 мм гача бўлганда матрицадаги заррачалар ўлчамлари 2,8 мм гача бўлиши рухсат этилади, бу эса ананавий бетонларни ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи тўлдиргичларнинг кўрсаткичларига деярли мос келади. Бироқ муаллифларнинг [91] таъкидлашича каркасни матрицага чўктириш усули билан буюмлар олиш мақсадга мувофиқроқ хисобланади. Бунда вибрация қилиш муддатлари қисқаради ва харакатчанлиги камроқ бўлган қоришмаларни ишлатишнинг имкониятлари пайдо бўлади, яъни КЧ камида 7 см бўлган бетон қоришмаларини (ажратма бетонлашнинг биринчи усулида КЧ камида 9 см бўлиши талаб қилинади). Каркасли структурали бетонларни олишнинг янги технологисини батафсил кўриб чиқар эканмиз, шуни хулоса қиламизки, ундан йирик тўлдиргичдан каркасни елимлаб олиш жараёнини олиб ташлаш мумкин. Юқоридагиларни эътиборга олиб қуйидаги ишчи гипотезасини шакллантирамиз, яъни бетоннинг қоришмали ташкил қилувчисига йирик тўлдиргични чўктириш даврий қисқа муддатли вибрациялаш билан бирга цементли композитда унинг гранулометрик таркиби учун минимал бўлган ғоваклик кўрсаткичи билан тавсифланувчи, хамда қоришмали ташкил қилувчи билан тўлдирилган йирик тўлдиргичнинг зич тахланишини таъминлайди. Бунда бетоннинг макроструктураси йирик тўлдиргич доналарининг ўзаро контакли жойлашувчи билан тавсифланади.



Download 36.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling