Саломатлик дарси


Download 35.5 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi35.5 Kb.
#1075115
Bog'liq
САЛОМАТЛИК ДАРСИ


САЛОМАТЛИК ДАРСИ
Дарснинг мақсади:
- «соғлом турмуш тарзи» тушунчаси моҳиятини очиб бериш;
- ўқувчиларда ўз саломатлигига нисбатан эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш;
- ўқувчиларда саломатлик инсон ҳаётидаги энг катта бойлик деган тасаввурни пайдо қилиш.

Вазифалар:
- ўқувчиларда (талабаларда) соғлом турмуш тарзи борасида зарурий билим, қобилият ва кўникмаларни шакллантириш;
- соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимларни кенгайтириш;
- инсон саломатлиги ўз қўлида экани тўғрисидаги тушунчани шаклллантириш;
- инсон саломатлигининг таркибий қисмларини ажратиш ва уларнинг ўзаро алоқасини белгилаш;
- жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ҳамда ўз соғлиғини авайлаш истагини ўстириш;
- кундалик ҳаётдан олинган билимларни қўллай билиш малакасини шакллантириш.

Ўқитувчининг кириш сўзи
Ҳар бир инсон кучли, тетик, серғайрат ва серҳаракат бўлишни истайди. Ўзи ёқтирган иш билан шуғулланиб, саёҳат қилишни ким ҳам ҳам ёқтирмайди дейсиз.
Соғлом инсон саломатлик нима экани ҳақида деярли ўйламайди ҳам. Гўёки, инсон соғлом бўлса, ҳар доим соғломлигича қоладигандек ва бу ҳақда ўйлаб ўтиришга ҳам хожат йўқдек.
Кўпчилигимиз саломатлик инсон ҳаётининг энг катта бойлиги эканини ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. Шунинг учун ҳамма одамлар ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши, гигиена қоидалари, биринчи тиббий ёрдам ва ўз саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган нарсалар ҳақида етарлича билимга эга бўлишлари лозим. Кўпинча саломатликнинг яхши эмаслиги ва касалликлар ўзлаштириш қобилиятининг пасайиши, ёмон кайфият ва омадсизликларга сабаб бўлади.
- Саломатлик нима ўзи? (ўқувчиларнинг жавоблари)
Хулоса: Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти Низомида кўрсатилишича, саломатлик бу “нафақат касалликлар ва жисмоний камчиликлардан холи эканлик, шу билан бирга, жисмоний, руҳий, маънавий ва ижтимоий жиҳатдан тўла баркамоллик ҳолати” ҳисобланади.
Саломатлик бу организмнинг тўғри ва меъёрдаги фаолияти, инсоннинг жисмоний ва руҳий баркамоллигидир.
Инсон саломатлиги – ҳаётдаги энг катта бойлик. Уни ҳеч қачон, ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайди. Касал инсон ўз орзуларини рўёбга чиқара олмайди, ижод қилиш, яратишга, ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга кучи етмайди ва замонавий дунёда ўз ўрнини топишга қодир бўлмайди. Шунинг учун ҳам биз саломатликнинг асосий омилларни аниқлаб олишимиз лозим.
- Саломатликнинг асосий омиллари нималар ҳисобланади?
(тартиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш, организмни чиниқтириш, гигиена қоидаларига амал қилиш)
Тартиб – соғлом турмуш тарзини ташкил қилишнинг асосий шартларидан бири. Кун тартиби – вақтни инсоннинг асосий ҳаётий заруратлари учун тўғри тақсимлаш.
Жисмоний тарбия – соғлом турмуш тарзини ташкил қилишнинг таркибий қисмларидан бири: тонгда югуриш, турли акцияларда иштирок этиш, спорт тадбирларида (соғлиғида имконияти чекланган) кишиларга ёрдам бериш.
- Саломатликни асраш учун инсон қандай яшаши лозим?
- Инсон саломатлиги нималарга боғлиқ? (ўқувчиларнинг жавоблари)
Хулоса: Инсон ўз саломатлигини асраши лозим ва бу инсоннинг қандай ҳаёт кечиришига боғлиқ. Бу масалада эса оила энг муҳим рол ўйнайди.
У ёки бу халқнинг саломатликка нисбатан қандай муносабатда бўлганини қадимги даврлардан бери сақланиб келинаётган халқ донишмандлиги намуналари кўрсатиб беради.
Масалан, қадимги римликлар: «Нонуштани ўзинг е, тушликни дўстинг билан баҳам кўр, кечки овқатни эса душманингга бер», - деб маслаҳат беришган. Бошқа бир қадимги ҳикматда шундай дейилади: «Сенинг шифокорларинг ушбу уч нарса бўлсин – хушчақчақлик, овқатланиш ва ҳаракатда ўртачалик». «Саломатликни ёшлигингдан асра!» – бу мақол жуда чуқур маънога эга. Ёшларда ўз саломатлигига нисбатан онгли муносабатни пайдо қилиш учун бола туғилиши биланоқ соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳаракат қилиш лозим.
(ўқувчилардан буни яна нималар билан давом эттириш мумкинлиги сўраш мумкин)
Геродот саломатлик тўғрисида шундай деган: «Соғлиқ йўқ жойда донолик бўлмайди, санъат гулламайди, куч бўлмайди, бойлик фойда бермайди ва ақл ожиз қолади».
Буюк Суқрот ўқувчиларининг «Соғлиқ нима?» деган саволларига: «Соғлиқ – бу ҳаммаси, лекин ҳаммаси – соғлиқсиз ҳеч нима», - деб жавоб берган экан.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ўз организминг ҳақида қайғуриш – бу бугунги хотиржамлик ва эртанги муваффақият демакдир.
Соғлом турмуш тарзи касалликнинг олдини олиш ва саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, замонавий дунёда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бир бутун жамият ҳаётининг таркибий қисми бўлган глобал ижтимоий муаммо сифатида қаралмоқда. Булар қаторига тамаки чекиш, алкоголь, наркотик моддалар ва турли ўйинларга ҳаддан ташшқари берилиб кетишга қарши курашиш киради.
Тасаввур қилинг, сиз шифокорсиз. Инсонларга соломатликларини асраш учун қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз? (ўқувчиларнинг жавоблари)
Замонавий жамиятда саломатликка бўлган муносабат ўзгариб бормоқда: чекмаслик, спиртли ичимликлардан ўзини тийиш, наркотик моддалар истеъмол қилмаслик, спорт билан шуғулланиш кабилар оммавий тус олмоқда. Кўпчилик инсонлар шуни тушунишадики, фақат соғлиққина уларга ўзларининг энг катта орзуларини, зўр ижтимоий режалари, оила қуриш ва соғлом фарзандларнинг ота-онаси бўлишдек эзгу ниятларини амалга ошириш учун имконият яратади. Бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, саломатлик ҳар қандай ёшда ҳам инсон учун кетмас бойлик ҳисобланади.
Соғлом бўлишни истамайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Қандай қилиб саломатликни асраш ва мустаҳкамлаш мумкин? Сизга яхши бир маслаҳат – соғлом турмуш тарзини йўлга қўйинг!
Агар соғлом турмуш тарзига риоя қилишни бошлашга қарор қилган бўлсангиз, спорт билан шуғулланишни унутмаслик керак. Ахир жисмоний машғулотлар ёрдамида ўз саломатлигимизни тиклашимиз ва уни асрашимиз мумкин. Спорт билан шуғулланиш эса умрни узайтиради.
Энди сизларни соғлом турмуш тарзи қандай қилиб болаларга, ёшларга ва катта ёшдагиларга ўз саломатликларини асрашларига, ҳаётда соғлом ва фаол бўлиш билан бирга бошқаларга ёрдам беришга ундовчи роликни томоша қилишга таклиф қиламиз.
- виидеоролик кўрсатилади
Хулоса: Соғлом турмуш тарзи инсон фаолиятининг турли жиҳатларини ривожлантириш, жамият ҳаётида, меҳнат, оила ҳаёти ва ижодий жараёнларда фаол иштирок этиш учун муҳим асос ҳисобланади.
Ўқувчилар учун уй вазифаси:
- «Саломатлик» мавзусида расм чизиш ёки коллаж яратиш; «Мен ўз саломатлигимни қандай асрайман» деган мавзуда иншо ёзиб келиш.
Download 35.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling