Самарқанд давлат чет тиллар институти беҳзод турниёзов
-§. ОПЕРАТОРИ БЎЛСА, ЭСА СЎЗЛАРИ БЎЛГАН ТЕНГ КОМПОНЕНТЛИ МСҚ ЛАР СИНТАКТИК ДЕРИВАЦИЯСИ
Download 0.52 Mb.
|
A Hozirgi o\'zbek tilida teng komponentli 2008 B Turniyozov (2)
6-§. ОПЕРАТОРИ БЎЛСА, ЭСА СЎЗЛАРИ БЎЛГАН ТЕНГ КОМПОНЕНТЛИ МСҚ ЛАР СИНТАКТИК ДЕРИВАЦИЯСИ.Бўлса, эса сўзлари иштирокида шаклланган МСҚларда, олдингиларидан фарқли равишда, икки гапда ифодаланаётган воқеа-ҳодисалар мазмунан қиёсланади ва қиёсланаётган бўлакларга мантиқий урғу тушади102. МСҚ синтактик деривацияси учун айнан ана шу нарса семантик асос бўлади. Синтактик деривация жараёнида оператор МСҚ компонентларининг иккинчисига қўшилади ва унинг биринчи компонент билан синтактик ҳамда семантик муносабатини ташкил этади: 1. Эрк офтобининг тиғи баъзан саргардонлик изғиринларида қоларди, дайди қабила эса шу тажрибали, кекса бошлиқнинг измида дарбадарликнинг охирига интиларди (Ш.Тошматов. Ишқ янгиланди). 2. Қайнота оҳиста келиб, келиннинг бошидан бир ҳовуч танга сочди, қайнона бўлса келинни бағрига босиб узоқ турди (Р.Раҳмон. Келин). Мазкур турдаги тенг компонентли МСҚ синтактик деривацияси оператор вазифасида келувчи бўлса,эса сўзлари билан узвий боғлиқдир. Мазкур сўзлар иштирокисиз бу хилдаги МСҚ структураси шаклланмайди. Чунки уларни алмаштириш учун бошқа синонимик воситалар мавжуд эмас. Фикр исботи учун қуйидаги МСҚ таркибидан эса сўзини тушириб кўрайлик: Ёшлар, асосан, тингладилар, суҳбат тизгини эса Ибн Ямин измида бўлди (М.Али. Сарбадорлар)-Ёшлар, асосан, тингладилар, суҳбат тизгини Ибн Ямин измида бўлди. Бўлса, эса сўзлари МСҚ таркибидан туширилганда боғловчи иштирокисиз МСҚ шакли сақланиб қолиши мумкин. Аммо айрим тилшунослар бундай вазиятда парцелляция ҳодисаси рўй беришини таъкидлайдилар. Бу ҳақда С.Солихўжаева қуйидагиларни ёзади: «…бундай гапларда бўлса, эса сўзларини тушириб қолдирилса, бу гап боғловчисиз қўшма гапга айланади ёки парцелляция ҳодисаси юз бериб семантик жиҳатдан боғлиқлигини фақат контекст орқалигина аниқлаш мумкин бўлган икки мустақил гапга айланади»103. Бизнингча, бўлса, эса сўзлари оператори вазифасида келган МСҚ синтактик деривациясининг воқеланишида, юқорида эслатиб ўтилганидек, икки гап ўртасидаги қиёсий маъно ифодаси муҳим мавқега эгадир. Аслини олганда, қиёсланиш мазмуни деривацион муносабатга киришаётган икки гап ўртасида бўлса, эса сўзларининг иштирокисиз ҳам қандайдир даражада сезилиб туради. Аммо, шу билан бирга, ҳар икки гап ҳам мустақил маънолидир. Уларнинг бирини етакчи, иккинчисини эса кўмакчи мавқега эга бўлган гаплар деб атай олмаймиз. Бундан ташқари, уларни маълум бир фикрнинг иккига бўлиниб ифодаланиши деб ҳам бўлмайди. Бу эса айни пайтда парцелляция ҳодисаси юз бермаслигини кўрсатади. Энг муҳими, бу жараёнда қатнашаётган гаплар бир фикрнинг парчаланиб берилишини эмас, балки икки фикрнинг ўзаро боғлиқ ҳолда ифодаланаётганини тақозо этади. Парцелляция ҳодисаси эса сўзловчининг хоҳишига кўра муайян бир фикрнинг иккига бўлиниб ифодаланишини тақозо этади. Қиёсланг: Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling