Самарқанд давлат чет тиллар институти беҳзод турниёзов


Download 0.52 Mb.
bet11/26
Sana02.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1147142
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
A Hozirgi o\'zbek tilida teng komponentli 2008 B Turniyozov (2)

1. Қор тинган-у, қуёш булутлар орасидан чиқолмай гаранг.
2. Сиз оддий кишилар орасидан етишган донишмандсиз, камбағалсиз-у ҳимматингиз тоғдан баланд.
Зидлов боғловчиси МСҚ синтактик деривациясининг оператори функциясида келганда юкламанинг иккинчи даражали аҳамият касб этишини кейинги уч мисолда кўрамиз. Бундай вазиятда юкламани МСҚ таркибидан тушириш мумкин: У кези келганда, кулишга интиларди, аммо бу кулгида самимийлик кўринмасди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, принцип нуқтаи назаридан юклама ҳамда боғловчи воситасида шаклланган ҳар қандай МСҚ таркибидан уларнинг бирини исталган пайтда тушириб қолдириш мумкин. Лекин бу орқали прагматик мақсад ифодасига путур етказилади. Шунинг учун зидлов боғловчили МСҚ таркибида иштирок этаётган юкламанинг ҳам, боғловчининг ҳам синтактик, семантик вазифаларидан ташқари, прагматик мақсадларни кўзда тутувчи ўзига хос функциялари ҳам мавжуд бўлишини назарда тутмоқ лозим.
Зидлов маъноли тенг компонентли МСҚ таркибида зидлов боғловчилари қўшалоқ тарзда қўлланилиши ҳам мумкин:
1. Сен билан бизнинг назаримиз тўқ , аммо лекин улар ҳамиша ёғ ичида яшасалар ҳам, ўлгудай очкўз бўладилар (Ҳ.Шамс. Танланган асарлар).
2. Гапларинг чакки эмас, ука, аммо лекин, манави эшонларимиз, … дин ислом йўлида жон куйдирган аҳли исломларимиз ҳақида гапирган гапларинг жўяли эмас ! (Ҳ.Шамс. Танланган асарлар).
3. Мен уни ёмонламоқчи эмасман, аммо лекин сиз ўз фарзандимсиз! (О. Ёқубов. Диёнат).
Бу сингари тенг компонентли МСҚ синтактик деривацияси икки зидлов боғловчисига асосланганлиги учун, бундай воситаларни дериватологияга Н.Турниёзов томонидан киритилган «дубльоператор» термини билан атаймиз.93 Операторнинг ҳар икки мучаси ҳам айни вазиятда бир хил кучга эгадир, зотан, уларнинг фақат биттаси иштирокида ҳам МСҚ синтактик деривацияси тўлиқ воқеланиши мумкин.
Баъзи тилшунослар зидлов боғловчиларининг бу тахлит қўлланилиши зидлик маъносининг кескинроқ ва кучлироқ ифодаланиши учун хизмат қилишини таъкидлайдилар94. Бизнингча, бундай вазиятнинг семантик ёки синтактик мақсадларнинг бирортаси билан ҳам узвий алоқаси йўқ. Бошқача айтганда, жуфтлашиб келаётган боғловчиларнинг бирини туширганимизда ҳам МСҚнинг семантик жиҳатдан ҳам, синтактик нуқтаи назардан ҳам беками-кўстлиги тўлиқ сақланади.
Қизиғи шундаки, деривацион жараёнда оператор танлаш фақат аммо лекин тарзида қўллаш мумкин бўлган зидлов боғловчиларига асосланади. Чунки боғловчиларнинг лекин аммо, бироқ лекин шаклларида келиши тилимиз қўлланилиши меъёрига зиддир.
Шундай қилиб, зидлов боғловчиларининг аммо лекин тарзида қўлланилиши услубий-прагматик қоидалар билан боғлиқ, деган хулосага келамиз, зеро, мазкур ҳолат тилимиз истеъмолининг ҳудудий белгилари билан алоқадордир. Масалан, зидлов боғловчиларнинг бундай жуфт ҳолатда келиши Самарқанд ва Бухоро шеваларида қарийб кузатилмайди.
Юқоридагилардан ташқари, шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда зидлов боғовчисининг биринчи гапдан кейин қўйилган нуқтадан сўнг иккинчи гапнинг бошида қўлланилиши ҳодисасини ҳам боғловчили боғланган қўшма гап тарзида талқин этилмоқда. Бунинг асосий сабаби икки мустақил гапнинг мазмунан боғлиқлиги, икки гапда бир фикр ифодаланишидир.
1. Буни яхши билган Нормурод Шомуродов ўғлининг тилагига унча рўйхушлик бермаган эди. Лекин ёшлар кексалар тажрибасини ҳисобга олишмас экан (О. Ёқубов. Диёнат).
2. Хуллас, Маткарим Сафоев ўз дардини унутиб Республиканинг оғир ярасини тузатиш йўлларини ўйларди. Аммо бу узоққа бормади (Ж.Шарипов. Хоразм).
Р.Сайфуллаева тўғри таъкидлаганидек: «Қўшма гапнинг таркибий қисмлари орасидаги маъно (мазмуний) боғланишига умуман таяниб бўлмайди. Чунки нутқни микротекст назарияси асосида ўрганиш шуни кўрсатадики, микротекст доирасидаги барча гаплар ўзаро мазмунан боғлиқ ва бу боғланиш ўз ичига икки-уч гапдан то ўн-ўн бештагача гапни олади. Шунинг учун «ўзаро мазмунан боғланган»лик меъёри қўшма гапларнинг структур бутунлигини таъминловчи омил бўла олмайди. Оҳанг масаласи ҳам аниқ бир хулоса чиқаришга имкон бермайди»95.
Бизнинг назаримизда, бу сингари қўлланилган зидлов боғловчиси иловали синтактик қурилмани шакллантириш учун хизмат қилади. Чунки нуқтадан кейин келаётган иккинчи гап мазмунан биринчи гапнинг иловасини тақозо этади. Агар бундай ҳолатдаги синтактик қурилмани анъанавий термин билан «қўшма гап» деб атайдиган бўлсак, у ҳолда гапнинг синтактик сатҳини уч нуқта (нутқда уч пауза) оралиғида деб тасаввур этишга тўғри келади:

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling