Самарқанд давлат чет тиллар институти беҳзод турниёзов


Download 0.52 Mb.
bet18/26
Sana02.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1147142
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
A Hozirgi o\'zbek tilida teng komponentli 2008 B Turniyozov (2)

3. Кечаси совуқ – кундузи иссиқ.
4.Эл тинч – сен тинч (мақол) .
Бу албатта, уларнинг мазмуний салмоқлари анча барқарорлигидан далолат беради. Мазкур барқарорлик МСҚнинг синтактик деривациясига ҳам сезиларли таъсир ўтказади. Шу боис деривацион жараёнда мазкур турдаги боғловчисиз МСҚларнинг трансформацион имкониятлари чегараланган бўлади. Трансформация натижасида юклама воситасида шаклланган боғловчили тенг компонентли МСҚ, баъзан эса шарт, ўхшатиш маъноли тобе компонентли МСҚларнигина кузатиш мумкин: 1.Сув келтирган хор-зору, кўза синдирган – азиз. 2. Юрган дарё бўлса, ўтирган бўйра. 3. Кечаси совуғ-у, кундузи иссиқ . 4. Эл тинч бўлса, сен ҳам тинч бўласан.
Айни пайтда шуни ҳам айтиш лозимки, келтирилган ҳосилаларнинг барчаси семантик ва грамматик жиҳатдан беками-кўст бўлса-да, уларнинг қўлланиш даражаси боғловчисиз шаклланган тенг компонентли МСҚларга қараганда анча пастдир. Чунки бу сингари боғловчисиз МСҚлар тилда маълум бир қолипга тушган синтактик структураларни тақозо этади .
Боғловчисиз шаклланган тенг компонентли МСҚларнинг мазкур турида синтактик деривация семантик операторга асосланади. Бошқача айтганда, дериват операндларининг ўзаро синтактик муносабати уларнинг мазмуни билан бевосита боғлиқ ҳолда воқеланади. Трансформацион вазият вужудга келганда эса, юқорида кўриб ўтганимиз сингари, улар асосида МСҚнинг бошқа турларига мансуб ҳосила қурилмалар шаклланиши ҳам мумкин. Бироқ мазкур жараёнда семантик оператор ўрнига реал ифодали операторлар қўлланади.
Юқоридагилардан ташқари, боғловчисиз МСҚ яна шундай ҳолатда ҳам шаклланиши мумкинки, уларни асосан шу тарзда, яъни боғловчисиз тенг компонентли МСҚ ҳолида ўрганиш мақсадга мувофиқдир:
1. Мева дарахтларининг остини, полизни шўра ва ғумай босиб кетибди; ҳовузнинг ўртасида аллақанақа қоғоз яшик ярмигача сувга ботиб ётибди (А.Қаҳҳор. Синчалак).
2. Қодир бобо кўк автобус деразасидан далаларни томоша қилиб борарди: шудгорланган ерлар кўпчиган (Ш.Тошматов. Ишқ янгиланди).
3. Яқинда қурилишда кутилмаган бир офат маълум бўлиб қолди: икки ҳафтадан бери термит деган бало билан олишяпмиз (А.Мухтор. Давр менинг тақдиримда).
4. Али Қушчи хонада ёлғиз қолиши билан кўнгли ғалати бўлиб кетди: бу кенг, чароғон хонанинг ҳамма деворлари устоднинг ов анжомлари билан безатилган эди (О.Ёқубов. Улуғбек хазинаси).
Келтирилган МСҚ таркибий қисмлари ўзаро шундай боғланганки, уларнинг трансформаларини бирор грамматик ёки лингвистик восита ёрдамида бериб бўлмайди. Фикр далили учун юқорида келтирилган мисолларнинг биринчисини тенг боғловчи вазифасида қўлланувчи эса сўзи орқали деривацион жараёнга солиб кўрайлик: Мева дарахтларининг остини, полизни шўра ва ғумай босиб кетибди, ҳовузнинг ўртасида эса аллақанақа қоғоз яшик яримигача сувга ботиб ётибди.
Айни пайтда боғловчисиз тенг компонентли МСҚ синтактик деривациясининг семантик (реал ифодасиз) оператори ўрнига реал ифодали эса операторини киритиш мумкиндек кўринади. Лекин деривация операндларининг мазмуний ифодалари бунга йўл қўймайди. Бошқача айтганда, берилаётган МСҚ деривацияси операндлари мазмуний салмоқлари бири иккинчисига яқин эмас. Шу боис бу ўринда трансформацион ўзгариш содир бўлиши учун реал имконият кузатилмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, боғловчисиз тенг компонентли МСҚ синтактик деривацияси реал операторга асосланиши ҳам мумкин. Буни келтирилган мисолларининг учинчисида кўрамиз. Айни пайтда МСҚнинг иккинчи компоненти таркибида биринчи компонентдаги офат сўзининг синонимлик ифодаси сифатида берилаётган бало сўзи МСҚ синтактик деривациясининг реал оператори вазифасида келмоқда. Принцип нуқтаи назаридан айни пайтда берилган МСҚнинг трансформасини ҳосил қилиш мумкин. Лекин мазкур трансформа МСҚ қолипидан чиқади. Бошқача айтганда, трансформация шакли мураккаблашган мустақил гап синтактик деривациясини беради: Икки ҳафтадан бери яқинда қурилишда маълум бўлиб қолган бир офат – термит деган бало билан олишяпмиз.
Боғловчисиз тенг компонентли МСҚ синтактик деривациясининг реал оператори вазифасида, юқоридагидан ташқари, лексик такрор, олмошлар қўлланилиши ҳам мумкин. Бундай вазиятда оператор вазифасидаги морфологик унсур МСҚ компонентларининг нафақат синтактик алоқасини, балки семантик муносабатини ҳам шакллантириш учун хизмат қилади:

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling