Самарқанд давлат чет тиллар институти филология ва тилларни ўқитиш: араб тили йўналиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Самарқанд давлат чет тиллар институти 1994 йилда ташкил этилган.
Институтда 8 та факультет ҳамда 23 та кафедра фолият юритмоқда.
Институтда инглиз, немис, француз, итальян, испан, араб, хитой, корейс, япон ва рус тиллари асосий хорижий тил сифатида, индонез ва турк тиллари эса иккинчи чет тили сифатида ўқитилади.
Жами 13 000 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Шундан 15 нафари хорижлик талабалар.
Маҳаллий профессор-ўқитувчилар сони 532 нафар.
Хорижлик мутахассислар сони ҳозирда 17 нафар.
Самарқанд давлат чет тиллар институти араб тилини ўқитиш бўйича минтақада таянч олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
1994 йилда институтда “Араб тили марказ”и ташкил этилган ва араб тили иккинчи чет тили сифатида ўқитила бошланган.
2009 йилдан эса институтда “Филология ва тилларни ўқитиш: араб тили” бакалавриат йўналиши ташкил этилган.
Йўналишнинг баклавриатида жами 168 нафар талаба, шунингдек,
13 нафар магистрантлар таҳсил олишмоқда. Бундан ташқари 350 нафардан ортиқ талаба араб тилини иккинчи тил сифатида ўрганишмоқда.
Шунингдек, СамДЧТИ Академик Лицейида “Хорижий филология: араб тили” йўналишида жами 12 нафар талаба араб тилини ўрганишмоқда.
Институтнинг “Яқин шарқ тиллари” кафедрасида ҳозирда 9 нафар маҳаллий араб тили ўқитувчилари ҳамда 2 нафар Миср Араб Республикасидан таклиф этилган хорижлик мутахассис фаолият олиб бормоқда.
Жумладан, Хашем Есмаил Ҳаммам 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб араб тили мутахассиси сифатида фаолият олиб бормоқда.
СамДЧТИ ва Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Элчихона билан ҳамкорликда хорижлик араб тили ўқитувчилари таклиф этилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |