Самарқанд Давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультетида


Download 227.46 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi227.46 Kb.
#1510574
Bog'liq
9-февраль А.Навоий


Самарқанд Давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультетида
«9-февраль – буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилган байрам тадбири
БАЁННОМАСИ
08.02.2018 йил Самарқанд шаҳри
Қатнашдилар:
Факультет декани Ш.Юлдашев, декан ўринбосари У.Ешбуриев, Факультет Ёшлар Иттифоки етакчиси ва юналиш етакчиси , 1-курс гуруҳ мураббийлари ва талабалар.
Кун тартиби

1.Темур тиғи етмаган жойни қалам билан олди Алишер мавзуси тўғрисида




Эшитилди: Байрам тадбирини факультет декани Ш.Юлдашев кириш сўзи билан очиб берди: Алишер Навоий-буюк сиймо.Унинг инсонийлик, соф муҳаббат, ватанпарварлик туйғуларини тараннум этган асарлари неча асрлардан бери халқимиз орасида ўз қадрини йўқотмай, қадрланибкелмоқда.
Тадбирни декан ўринбосари У.Ешбуриев кириш сўзи билан очиб, Президентимиз И.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида таъкидлаган қуйидаги мисраларини айтиб ўтди: ”Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир ўзбек адабиётида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса, ёшларимизни кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз”.
Сўнгра сўз СамДУ Филология факультети ўқитувчиси Д.Хурсандовга берилди. Д.Хурсандов сўз навбатида А.Навоий икки дарё оралиғидаги, балки бутун башарият халқлари тарихида ўзига хос мавқега, ўринга эга буюк сиймо эканлиги, унинг ҳаёт йўлида инсон бахт-саодати, жамият фаровонлиги, юрт тинчлиги, осойишталиги, инсон шаъни, қадр-қиммати асосий ўрин тутишини, ҳозирги турли мафкуравий курашлар авж олаётган бир даврда биз ёшларимиз онги ва қалбида бобомиз таъкидлаганидек, миллий қадриятларни асраб-авайлайдиган, буюк аждодлари билан фахрланадиган, дунё билан бўйлашадиган, олға қадам ташлайдиган ёшларни тарбиялаш асосий вазифамиз эканлигини, уларни Навоий лирикаси, Навоий ҳаёт йўли, комил инсон тарбиялашдаги ғоялари ва асарларидаги теран фикрлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Йиғилиш раиси Р.Мирзаев


Йиғилиш котиби А.Амиров



Download 227.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling