Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet35/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Таянч иборалар
Бошқарув одоби, маъмурий ва хўжалик фаолияти, амалий этика, ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, касбий покизалик, масъулиятни ҳис қилиш, табиатни авайлаб – асраш ахлоқий тавсиф, шахс хулқ–атвори, ахлоқий талаблар, раҳбарнинг хизматидан ташқари хулқи, муомала одоби, камтарлик, сахийлик, сермулоҳазалик мулойимлик, сертакаллуфлик, эътиборлилик, ахлоқий ҳис–туйғулар, ҳайратланиш, ғурур.


Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар
1.Мулоқотда нутқий муомала қандай аҳамиятга эга?
2.Мулоқот жараёнида чиройли муомаланинг аҳамияти ҳақида нималарни биласиз?
3.Сўз ва иш бирлигини банк хизматчиси этикасидаги асосий мезон сифатида баҳолаб беринг.
4.Ходимларнинг руҳияти ва хулқ–атворини тушуниш учун нималарга эътибор бериш лозим?
5.Ўзига ишонч бошқарувчи фазилатининг муҳим мезони сифатида баҳолаб беринг.
6. Ишлаб чиқилган раҳбар шахс маънавияти концепцияси қандай ҳарактерли хусусиятларга эга?
7. Мимика қандай ҳисларни бошидан кечираётгани ҳақида тўғри ахборот беради?
8. «Кўзига қараб гапириш» иборасининг моҳияти нимада?
9.Кўз билан бир қаторда, юзнинг бошқа қисмлари – пешана, оғиз, лаблар, бурун, даҳан ҳам инсон ҳис–туйғуларининг қайси жиҳатларини акс эттиради?
10.Мулоқот жараёнида инсон хатти–ҳаракатлари ва имо–ишоралари нимани узатиши мумкин?

VII боб. БАНК ХИЗМАТЧИСИ ВА БАНК БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИ
7.1.Банк раҳбарининг ахлоқий маданияти
Банк раҳбари одамларни, жамоани бошқариши, яъни етакчилик қила олиши хусусияти билан ўзгалардан ажралиб туради. У меҳнат жамоасида ва жамиятда барчанинг кўз ўнгида бўлади, қўл остидагиларнинг иш ва турмуши билан боғлиқ муаммоларни, керак бўлса, тақдирини ҳам ҳал қилади. Унинг зиммасида ўзгаларга нисбатан кўпроқ масъулият бор, шу маънода масъулият замонавий раҳбар ходимларни тайёрлашдаги асосий мезон бўлиб, бу бурчни бажаришда қатъийй бўлиш керак.
Раҳбар шахс – жамият, давлат, банкда доимий ва ҳал қилувчи таъсирга эга бўлган шахс. Банк раҳбари ишнинг кўзини биладиган, жамоа, соҳа манфаатларини кўзлаб фаолият юритадиган бошқарув ходимидир. Раҳбарлик ақл–фаросат, куч–ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлаш, тадбиркорликни талаб қилади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling