Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Банк бошқарувчисининг ахлоқий маданияти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАҲБАР 3–чизма. Раҳбарнинг хусусиятлари
Банк бошқарувчисининг ахлоқий маданияти – элементларининг яхлит тизими бўлиб, ахлоқий фикрлаш маданияти (ахлоқий мулоҳаза юритиш қобилияти, ахлоқий билимлардан фойдалана олиш, яхшилик ва ёмонликни ажратиш, юзага келган вазиятнинг ўзига хос хусусиятларига ахлоқий меъёрларни қўллай билиш ва ҳоказолар) ни қамраб олади. Ўз ичига яна туйғулар маданиятини, инсоннинг – ахлоқий резонансга қобиллиги, ҳамдардлиги ва жонкуярлигини; ахлоқий тажрибада ҳис–туйғу ва ўйларнинг амалга оширилиш қиёфасини, уларнинг кундалик ҳаётда хатти–ҳаракат меъёрига айланиб бориш даражасини ҳарактерловчи хулқ–атвор маданияти; шаклларни регламентловчи қоидаларга қай даражада амал қилиш сифатидаги этикетни, мулоқотда шахснинг ўзини тута билишини кўзлайди.
Қисқа қилиб айтганда, банкдаги раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти – умумий ахлоқий тамойилларни билиш, уларни чуқур ҳис этилган қарашларига айлантириш, хатти–ҳаракатларнинг энг муносиб шаклини қўллай билишдир. Унинг ҳар бир элементини ўзлаштириш раҳбар шахсининг ахлоқий маданияти мустаҳ-камлигини шакллантиришга ёрдам беради. Раҳбар шахси ахлоқий маданиятининг олий даражасини «ахлоқий донолик» деб, ахлоқий фаолиятининг оптималлиги ва уйғунлигини таъминлаб бера олиш, ҳар қандай вазиятда ҳам муносиб хатти–ҳаракат қила олиш деб таърифласа бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб–ахлоқ намунавий қоидалари Қарорида: «Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, давлат органида ёхуд унинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмасида маънавий–психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти–ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак (3–чизма). РАҲБАР 3–чизма. Раҳбарнинг хусусиятлари Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ–атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти–ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради. Давлат хизматчилари хулқ–атвори билан банкда бошқа хизматчилари билан ўзаро ишчанлик ва амалий ҳамкорлик қарор топишига даъват этилган. Давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр–тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. Давлат хизматчилар ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр–қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда банк хизматчиларининг ташқи кўриниши фуқароларнинг банк муассасасига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак. Давлат хизматчилари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб–ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайри ижтимоий хатти–ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак43. Раҳбар шахсининг маънавий фазилатлари деганда, унинг тилида айтилиб, дилида ва хатти–ҳарактларида намоён бўладиган барча ижобий томонлари тушунилади. Раҳбар шахс маънавий фазилатлари унда мавжуд бўладиган истеъдод, изланиш, замонавий билимлилик, ватанпарварлик, имон, диёнат, адолат, меҳр–шафқат, эътиқод, поклик, ҳалоллик, вафодорлик кабиларни ўз ичига олади. Раҳбар шахс маънавиятига хос фазилатлардан асосийси адолатдир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбар адолати ҳақида шундай деган: «Раҳбар адолати, элу юртга етакчилик қилишдек оғир масъулиятни бўйнига олган одамнинг адолати бугунги кунда беқиёс аҳамиятга эга. Авваллари ҳам кўп бор айтган бир фикримни яна такрорламоқчиман: халқ очликка, ҳамма нарсага чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди. Одил ҳукмдор, адолатли раҳбар ғояси Форобийдан Алишер Навоийгача яна бошқа кўп–кўп мутафаккирларимизнинг улуғ маънавий идеали бўлиб келган»44. Раҳбар шахс маънавиятини ташкил қилувчи фазилатлардан ташқари, яна инсонга хос иллатлар ҳам бор. Улар раҳбар шахс маънавиятининг шакллантиришга тўсиқ бўлмоқда. Мисол учун, профессор Э.Ғозиев ана шундай иллатлардан ўн бештасини кўрсатиб ўтади: 1. Ўзини–ўзи бошқара олмаслик. 2. Шахсий қадриятлардан путур кетиши. 3. Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги. 4. Ўзини–ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги. 5. Муаммоларни ҳал қилиш малакаларининг етишмаслиги. 6. Ижодий ёндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги. 7. Одамларга таъсир ўтказа олмаслик. 8. Бошқарув фаолияти хусусиятларини етарли даражада тушунмаслик. 9. Раҳбарлик қилиш малакаларининг заифлиги. 10. Бошқаларни ўқитиш, уларга сабоқ бериш, ўргатиш уқувининг йўқлиги. 11. Меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятининг пастлиги. 12. Янгиликлар билан ўзгалар эътиборини жалб қилишга уқувсизлик. 13. Одамлар билан муомала қилиш маданиятининг йўқлиги. 14. Ақл ва фаросат бобида сусткашлик. 15. Ишбилармонлик қобилиятининг кучсизлиги45. Ахлоқан баркамол, билимли ва тажрибали, илм асосларини чуқур эгаллаган, адолатпарварлик, инсонпарварлик эътиқоди кучли раҳбар шахслар юксак маънавий фазилатларнинг соҳиби бўла оладилар. Бу фазилатлар бирлашиб, жамиятнинг дунёқараши, эътиқоди, халқнинг миллий онги шаклланишига, мустаҳкамланиб, ривожланишига олиб келади. Маънавий камолот унинг барча қирралари ўзаро боғлиқлиги, бир–бирига бевосита ёки билвосита таъсир этиб туриши асосида давом этади. Инсон, жумладан, раҳбар шахс камолотини маънавиятнинг юқоридаги томонларидан бирортасисиз тўлиқ тасаввур этиш мумкин эмас. Унинг моҳияти ҳам шу сифатларнинг муштарак бирлиги асосида шаклланади ва камол топиб боради. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling