Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet40/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Шахс маданияти – бу жамият маданияти ва маънавий онгини шахс томонидан ўзлаштирилиш даражаси бўлиб, маънавият талаблари унинг хатти–ҳаракатларида қанчалик мужассамлиги кўрсаткичидир.
Шахс маданияти деганда, муайян индивидга тааллуқли бўлган, унинг ақли ва қўли билан яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуаси, унинг ҳаёти давомида инсонийликка ва маънавий–ахлоқий талабларга риоя қилиши билан боғлиқ бўлганхатти – ҳаракатлари тушунилади. Шахс маданияти унинг яратган бунёдкорлик ғояларида, миллий маданиятга, миллий маънавий–ахлоқий қадриятларга амал қилишида намоён бўлиб, унинг маънавий тарбияланганлик даражасини белгилайдиган мезондир.
Шахс маданияти инсонийликка хос бўлган фазилатларни ўзида мужассамлаштиргани, аввало, унинг содда ва камтарлиги, бошқаларга ўз тенгидек муносабатда бўлишида, бошқаларнинг билим ва тажрибасига ҳурмат билан қараши, одамларга қўлидан келганич беминнат ёрдам беришга ҳаракат қилиши, ўзига нисбатан талабчан, камсуқум ва бошқалардан ажралиб туришга ҳаракат қилмаслигида яққол кўринади. Шахс маданияти уни бошқа одамлар, жамоа билан бирлаштиради, унинг кўплаб дўст орттиришига имкон яратади.
Шахс маданияти мукаммал бўлиши учун у маънавий–ахлоқий фазилатларни ўзлаштириб, бойитиб бориши, ўзини ўзи тарбиялашга, назорат қилишга ва бошқара билишга доимо эътибор қаратиши, ўзига ўзи танқидий ёндаша билиши, билимларини бойитиб бориши, ўзида маданиятни ривожлантириб бориши керак.
Раҳбарда шаклланган маънавий–психологик маданият аждодлар ибратига асосланиб, қадрият даражасида қадланадиган, шахс маънавий оламини тартибга солиб турувчи, кўникма даражасига етган ҳиссий билимлар мажмуидир. Раҳбардаги маданият – унинг раҳбарлик фаолияти усули ва ривожланиш мезонидир. Раҳбар ўз раҳбарлик салоҳиятини ривожлантириш учун маънавий оламини бойитадиган билимларни, эгаллаши, ташаббускорлик қобилиятини ошириб бориши зарур. Раҳбарнинг маънавий мулкига айланган билим унга хоҳиш–истакларини чегаралай билиш, ўзини ташқи тазйиқ ва таъсирлардан ҳимоя қилишга восита бўлади. Аниқроғи, маънавий, психологик жиҳатдан шаклланган раҳбар бўлиш ҳар қандай ижтимоий психологик муҳитда ўзини тута билиш, ўзи раҳбарлик қилаётган жамоа ва кенг жамоатчиликда соғлом меҳнат муҳитини яратишдан ва инсонларга самимий муносабатда бўлишдан қониқиб яшашдир.
Маънавияти шаклланган раҳбар адолатсизлик, қонун бўзилишлари, Ватан манфаатларига зид ҳаракатларга қарши курашда ирода, шижоат ва фаоллик кўрсата олади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling