Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Банк бошқарувчисининг маданияти, маъсулияти ва маънавияти


Download 1.06 Mb.
bet39/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

7.3. Банк бошқарувчисининг маданияти, маъсулияти ва маънавияти
Маданият, аввало, маънавий бойлик ҳосиласидир. Сиёсий маданияти юксак раҳбар миллат, давлат, халқ манфаати нуқтаи назаридан иш тутади, умум манфаатини ўз шахсий эҳтиёжи ва манфаатларидан устун қўяди.
Аввало, раҳбарлар ва раҳбарликка даъвогар шахслар ўзларини ҳар жиҳатдан тарбиялаб боришлари лозим. Бунинг учун сиёсий ҳаётдан хабардор бўлиш ёки иқтисодий ва касбий билимларни ўзлаштиришнинг ўзигина кифоя қилмайди. Улар жаҳон тажрибалари асосида шаклланган илғор бошқарув малакаларини ҳам ўзлаштирган бўлишлари керак. Бугунги раҳбар бунга ўзига нисбатан талабчан бўлиб эришади. Масалан, у ҳар куни газета ва журналлар ўқиши, радио ва ойнаи жаҳон, интернет янгиликларидан хабардорбўлиш орқали ҳам маълум даражада билим эгаллаши мумкин. Яна сиёсат, иқтисодиёт ва маънавиятга дахлдор китобларни, ҳатто мумтоз адабиётларни мустақил ўқиши, тарихий жараёнларни чуқур мушоҳада қилиши ҳам унинг дунёқарашини кенгайтиради.
Буларнинг барчаси раҳбар маданий савиясининг ўсиб боришига ва сиёсий маданиятининг такомиллашувига катта ёрдам беради. Чунки чекланган тафаккур, чала билим, паст маданият билан дунёни билиб, масъулиятли иш ва мансабни эгаллаб бўлмайди.
Бинобарин, демократик асосда шаклланиб бораётган жамиятимиз талаби шуки, сиёсий етук, ақлан ва маънан баркамол, пухта билимга эга бўлган теран тафаккурли кишиларгина раҳбар бўлишга ҳақлидирлар.
Аждодларимизнинг киндик қони тўкилган муқаддас масканимиз саналмиш шу Ватаннинг бир кафт тупроғи, зилол суви, тоза ҳавоси, ранго – ранг табиати–ю, қир–адири, тоғ–тошлари юракка шунчалик яқинки, буни бир сўз билан таърифлаш қийин. Ана шундай мўътабар Ватанда раҳбарлик қилиш, унингкелажак авлоди, ҳар бир жамоасига масъул бўлиш, бутун умрини раҳбарлик меҳнатига бағишлаш, юрт равнақи учун умрини сарфлаш ҳар бир етакчи учун катта бахт.
Масъулият – раҳбар маданиятининг асосий белгиларидан бири бўлиб, унинг маълум соҳага жавобгарлигини акс эттиради. Алоҳида шахс, ходим масъулиятидан фарқ қилиб, кўлами кенглиги ушбу масъулиятни унутиш оқибатлари салмоғи билан ажралиб туради. Шу боис, банк раҳбари масъулияти ҳамиша муҳим саналган. Масъулият, аввало, ҳар бир кишининг виждони, иймони, қолаверса, ўзгалар олдида, жамоа, жамият, Ватан, миллат олдидаги бурчини теран англашдир. Умуман, масъулият раҳбарнинг зиммасидаги вазифасига нисбатан жавобгарлик туйғусидир.
Масъулиятли раҳбар, энг аввало, ўзига, сўнгра бошқаларга нисбатан талабчан бўлади. Раҳбар фаолиятидаги барча салбий ҳодисалар эса ана шу масъулият ҳиссининг йўқлигидан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Мaҳкaмaсининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимoий–иқтисoдий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжaлланган иқтисoдий дастурнинг энгмуҳи устувор йўналишларига бағишланган кeнгайтирилган мaжлисидаги мaърузaсида баъзи раҳбарларнинг ўз ишларига масъулият билан қарамаётганликлари ва бунинг оқибатлари ҳақида тўхталиб: Энг асосий устувор вазифa – «Халқ билан мулoқoт ва инсoн мaнфaaтлари йили» Давлат дастурини амалга oшириш, «Инсoн мaнфaaтлари ҳaммa нaрсaдан устун» деган oлижaнoб ғoяни изчиллик билан ҳаётга тaтбиқ этишдан ибoрaт. Бунинг учун қуйидаги вазифaларни бaжaришимиз лoзим.
Биринчи – фуқаролар билан oчиқ мулoқoтни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва мexaнизмларини тaтбиқ қилиш, жумладан, барча дарaжaдаги ҳoкимлар, прoкурaтурa ва ички ишлар oрганлари рaҳбaрларининг aҳoли oлдида ҳисoбoт бериш тизимини жoрий этиш кeрaк. Ўйлаймaнки, aнa шу муҳим ишда Қoнунчилик пaлатaси ва Сeнaт қўмитaлари фaoл иштирoк этади...»46 , деб таъкидлайди.
Масъулиятсизликнинг энг салбий кўриниши – сиёсий масъулиятсизликдир. Сиёсий масъулиятсизлик – сиёсий калтабинлик, сафсатабозлик, найрангбозлик, қаллоблик ва бошқа хунук иллатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бинобарин, раҳбарлик лавозимидаги кишидан юксак онг ва тафаккур, ҳушёр идрок талаб этилади. Тарихий тафаккур ва сиёсий онгнинг қай даражада шаклланиши эса, аввало, жамиятнинг тараққиёти, ундаги ички ва ташқи шарт–шароитларга боғлиқ ҳолда кечади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг фикрича: «Халқ давлат идорaларига эмaс, давлат идорaлари халқимизга xизмaт қилиши кeрaк ва бу ҳaқиқaтни aввалo барча бўғиндаги рaҳбaрлар яxши тушуниб oлиши зaрур»47.
Раҳбарнинг маънавий маданияти бу – раҳбарда шаклланган (ички) руҳий қувватдир. Раҳбар шахс маънавияти қандай бўлиши керак? Унинг асосини қандай ғоялар ташкил қилади?
Биринчи Президентимиз айтганидек: «Кучли ижроия ҳокимияти бўлмаса, ҳатто энг демократик йўл билан қабул қилинган қарорлар ҳам бажарилмаслиги мумкин»48.
Демак, раҳбар шахс маънавиятида, аввало, «масъулият ҳисси юксак бўлиши лозим. Бу ҳисни нималар ташкил қилади? Уни ― инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр–қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини олий қадрият»49 деб билади. Шу маънода раҳбар шахс маънавияти ғоясининг биринчи элементи инсонни қадрлашдир. Бу улкан масъулият ҳиссини пайдо қилади.
Раҳбарнинг маънавий маданияти қўйидагича намоён бўлади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling