Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet48/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Иоган Вольфганг Гете
1749 – 1832 й.
ундан ташқари, баҳс юритиш тактикасига оид бир қатор тавсиялар мавжуд. Маълумки, ҳақиқат ўз исботи учун кўп гапни талаб этмайди. Устига устак, қанча кўп гапирилса, танқид учун шунча кенг йўл очилади. Айниқса, ноҳақ эканлигини билса–да, енгилишни истамаган, халқ тили билан айтганда, «отдан тушса ҳам, эгардан тушмайдиган», ҳар бир сўздан илмоқ ахтарадиган бундай рақиблар ҳақида немис мутафаккири И.В.Гёте: «
Кўплар ҳақиқатга қарши шунинг учун ҳам баҳслашадиларки, уни шундай деб тан олсалар ҳалок бўладилар», дейди.
Юқоридаги мулоҳазалар билан боғлиқ равишда қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:

  1. Ўз–ўзидан маълум бўлган нарсани исботлаш керак эмас. Мазкур қоиданинг бузилиши, айниқса, сиёсий баҳсда кўп ҳолатларда исботланаётган объектнинг беҳурмат қилинишига, асослашни сийқалаштиришга, унинг қуруқ сафсатабозликка айланишига олиб келади.

  2. Агар оз нарсани асослаш кифоя қилса, ортиғини исботлашнинг ҳожати йўқ. Акс ҳолда, баҳсда кўтарилган масала сийқалашиб кетиши ёки оппонентда нохуш таассурот уйғониши мумкин.

  3. Жорий баҳсда зарурати бўлмаган нарсани тушунтириш керак эмас.

  4. Тушуниб бўлмайдиган ёки тушунтириш учун зарур бўлмаган факт ва иш гипотезаси йўқ масалани тушунтириш (исботлаш)га ҳаракат қилиш керак эмас.

  5. Ўзингиз ишонмаган ёки охиригача тушуниб етмаган фикрни тушунтиришга ҳаракат қилмаслик керак. Бунинг иложи ҳам йўқ, чунки киши ўзи тушунмаган, ишонмаган нарсага қандай қилиб ўзгаларни ишонтирсин. Бунга Сенеканинг сўзларини илова қилиш мумкин: «Агар одам қайси қирғоқ томон сўзаётганини билмаса, шамол қаердан эсмасин, унга ёрдам бермайди».

  6. Фикрни баён этишда чалкашликларга, зиддиятларга йўл қўйиш керак эмас. Акс ҳолда, биринчидан, рақибга танқид учун йўл очилади; иккинчидан, баҳс мавзуидан четга чиқиб кетиш мумкин, энг муҳими эса, баҳсда ижобий натижага эришиш қийинлашади.

Навоий айтганидек: «Сўзида паришонлик – ўзида пушаймонлик». Аристотель эса бу борада шундай деган эди: «Баҳс иштирокчилари ўзлари қўллаган атамаларга таъриф беришга келишиб олганларида эди, қанчадан–қанча баҳсларнинг тўхташи мумкин бўларди». Рақиб далилларга эътироз билдиришда меъёрни сақлаш лозим. Чунки далилга қарши билдирилган ўта қатъий эътироз уни батамом ва эътирозсиз инкор этишга олиб келмаса, акс натижа бериши, тингловчи(лар)нинг «шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимирламайди», деган фикрга келишига, танқид қилинаётган далил ортиқча қувват касб этишига олиб келиши мумкин. Шошқалоқлик билан танқидга киришиш, қандай бўлмасин рақиб келтирган далилни қоралашга ҳаддан ортиқ уриниш унинг салмоғи ошишига олиб келиши мумкин. Айрим ҳолларда эса, масалан, баҳс тингловчиларнинг кўзи ўнгида кечса, гувоҳ бўлган кишиларда рақибнинг беҳуда таҳқирланаётгани, ҳақоратланаётгани беайб қувғинга учраётгани каби таассурот уйғотади. Баҳсда (айниқса, тингловчилар олдида олиб бориладиган баҳсларда) юмор, истеҳзо, пичинг, аччиқ киноя усулларини қўллаш яхши натижа беради. Улар нутққа баҳс–мунозара оҳангини беради, унинг тингловчи(лар)га эмоционал таъсирини оширади, вужудга келган вазиятдаги кескинликни юмшатишга ёрдам беради, ўткир муаммолар муҳокама этилаётганда муайян кайфиятни шакллантиради, энг муҳими, баҳсда муваффақиятга эришишга ёрдам беради.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling