Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2. Баҳс – ақллар кураши
- Аристотель э.о. 384-322 й.
5–чизма. Баҳс турлари
Уларнинг ҳар бири баҳслашувчилар (оппонентлар)дан муайян тактика қўллашни талаб этади. Баҳс ҳақиқатни излаш, бирон–бир фикр ёҳуд ғояни синаб кўриш ва уларни асослаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кўтарилган масаланинг тўғри ечимини топиш учун баҳслашувчилар у ёки бу масалага бўлган турли нуқтаи назарларни қиёс қиладилар. Улар бирон–бир фикрни, унга қарши қандай эътирозлар бўлиши мумкинлигини билиш учун оппонентлардан ҳимоя қиладилар ёки аксинча, оппонент томонидан билдирилган фикрга, унинг тўғрилигини асословчи қандай далиллар борлигини аниқлаш учун қарши чиқадилар. Бундай баҳсда далил–исботлар диққат билан танланади ва таҳлил этилади, қарама–қарши томоннинг нуқтаи назари ва қарашлари синчиклаб ўрганилади, яъни биргаликда ҳақиқат, тўғри ечим изланади. Албатта, бундай баҳс масалани тушунадиган, у ҳақда етарли маълумотга эга бўлган, унинг ҳал этилишидан манфаатдор бўлган, керак бўлса ўз нуқтаи назаридан (агар унинг нотўғрилиги аён бўлса) воз кечишга тайёр одамлар ўртасидагина бўлиб ўтиши мумкин. Баҳсдан кўзланган мақсад ҳақиқатни аён этиш, тўғри ечимга келиш эмас, оппонентни ишонтириш ҳам бўлиши мумкин. Бунда баҳслашувчи одатда, ўзи тўғри деб билган нарсага оппонентини ишонтиришга ҳаракат қилади. Баъзан «баҳс баҳс учун» ҳолатлари ҳам учрайди. Бундай баҳсга мойил кишилар учун нима ҳақда, ким билан нима мақсадда баҳслашиш муҳим эмас, тилини қайраб олса бас. Унга алоҳида тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ, фақат бемақсад сўзлаш ақлсизлар-нинг иши эканлиги ҳақидаги ҳикматни эслатиб ўтамиз, ҳолос. Амалиётда юқорида келтирилган баҳс турларини бир–биридан ажратиш мушкул. Зеро, биринчидан, уларнинг таснифи кўп жиҳатдан нисбий ҳарактерга эга, иккинчидан эса, баҳслашаёт-ганлар икки ёки ундан ортиқ мақсадни кўзлаши мумкин ва ш.к. 8.2. Баҳс – ақллар кураши Қадимдан то шу кунгача кўплаб жаҳон мутафаккирлари баҳс юритиш санъати, баҳсда ғалаба қилиш йўл ва усуллари хусусида ўз маслаҳатларини беришга ҳаракат қилишган. Таклиф этилган усулларни умумлашган тарзда мақбул (одоб, ахлоқ, рақибга ҳурмат доирасидаги) ва номақбул («ғалабага эришмоқ йўлида ҳар қандай иш маъқул», деган фикрга асосланган) турларга ажратиш мумкин. М Аристотель э.о. 384-322 й. асалан, Аристотель суҳбат–баҳснинг самарадор бўлиши учун қуйидагиларни таклиф этади: «Шубҳасизки, гаплашиш нияти бор кишилар, озми–кўпми бир–бирларини тушунишлари керак. Шундай бўлмаса, улар қандай гаплаша оладилар? Шунинг учун ҳар бир сўз тушунарли бўлиши керак ва бир неча эмас, бир нарса ҳақида гапириш лозим. Агар унинг (сўзнинг) бир неча маъноси бўлса, қайси маъноси назарда тутилаётганини тушунтириш лозим». Ҳинд фалсафасида бошқа бир баҳс қоидаси ифодаланган: «Агар сиз кимнингдир фикрини танқид қилмоқчи бўлсангиз, аввал унинг фикрини такрорлаб, рақибингиздан фикрини тўғри англаганингизни тасдиқлатиб олишингиз керак. Фақат шундан кейингина танқидий таҳлилга киришиш мумкин». Ҳусайн Воиз Кошифий «Футувватномаи султоний ёҳуд жавонмардлик тариқати» асарида суҳбатнинг саккиз қоидасини тилга олади. Масалан, дағаллик қилмаслик, эшитувчиларга малол келадиган даражада овозни баланд кўтармаслик, ҳар кимнинг аҳволига қараб муносиб сўз айтиш ва ш.к. Баҳс, суҳбат одоби нуқтаи назаридан номақбул бўлган ва қандай бўлмасин баҳсда рақибини енгишга қаратилган усуллар ҳам қадимдан маълум бўлган. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling