Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.2.Шахсга нисбатан ижтимоий муносабатлар
Индивидуал онг — айрим шахснинг онги, давр, замон, миллат, индивидуал турмуш таъсирида шаклланган шахснинг маънавий дунёси.
Индивидуал онг ижтимоий онг билан ўзвий боғланган, чунки ҳар бир шахс муайян жамиятда муайян муҳитда яшайди, шунинг учун унинг онги ижтимоий онгнинг ифодасидир. Аммо индивидуал онг ижтимоий онгдан ажралмас бўлсада, ҳар доим ҳам ижтимоий онгнинг бир бўлаги бўлавермайди. 13.2.Шахсга нисбатан ижтимоий муносабатлар Шахсга нисбатан, ижтимоий муносабатлар ва онгли фаолият субъекти сифатидаги инсон; индивидни жамият аъзоси сифатида тавсифловчи ижтимоий қимматли хусусиятларнинг барқарор тизими каби тавсифлар ҳам мавжуд. Индивид ижтимоий функцияларни ўзлаштириш ва ўз–ўзини англашни ривожлантириш жараёнида Шахс бўлиб етишади. Ижтимоий умумийликка қўшилишга интилиш ва шу билан бирга алоҳидаланиш, ижодий индивидуаллик намоён қилиш. Шахсни ижтимоий муносабатлар маҳсули ва субъектига айлантиради. Шахснинг шаклланиши индивидларнинг ижтимоийлашиши яъни тарбиялаш жараёнида амалга ошади. Шахс турмушнинг муайян ижтимоий–тарихий шароитлари маҳсули Индивидуал, такрорланмайдиган қуйидаги психологик кўрсаткичлар намоён бўлади: уқув, қобилият, қизиққонлик, хусусият, йўналганлик. Хусусият — муносабатлар тўртта тизимда намоён бўлувчи атроф муҳитга ва ўз–ўзига муносабатнинг барча ранг–баранглигини акс эттирувчи. Шахс ўз эҳтиёжини қондиришга интилиб, турли меҳнат ва ижтимоий фаолият соҳасига кириб боради. Олимларнинг фикрича, шахс фаоллигининг манбаи унинг турли туман эҳтиёжларидир. Эҳтиёж – бу индивиднинг ривожланиши ва фаол даражада ўзини намоён қилишининг шароитларга боғлиқ бўлган омилидир. Эҳтиёжларнинг қуйидаги турлари ажратилади: биологик, физиологик, психологик, ижтимоий. Рус олими Р.Немов фикрича, шахсдаги мавжуд эҳтиёжларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Биологик эҳтиёжлар - бу физиологик (ташналик, очлик, уйқу, жинсий, мослашув ва бошқалар) эҳтиёжлар. 2. Ижтимоий эҳтиёжлар - бу меҳнат қилиш, билиш, эстетик ва ахлоқий–маънавий эҳтиёжлар. Эҳтиёжларни биологик ҳамда ижтимоий турларга бўлганимиз билан шу нарсани унутмаслигимиз лозимки, шахсдаги ҳар қандай эҳтиёж ҳам ижтимоийлашган бўлади, яъни улар ўша жамият ва муҳитдаги қадриятлар, маданий нормалар ва инсонлараро муносабатлар ҳарактерига боғлиқ бўлади. Масалан, энг табиий ва тушунарли ҳисобланган бизнинг овқатланишга бўлган эҳтиёжимизни олсак, у ҳам конкрет муҳитга қараб турлича ҳаракатларни келтириб чиқаради. Кишининг дастурхон атрофида ўзини тутиши унинг тарбияланганлик даражаси, маданиятлиги ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ. Машҳур америкалик психолог, психиатр ва гуманистик психология вакили Абрахам Маслоу (1908–1970) эҳтиёжларнинг иерархик моделини яратган. Унингча, одамлар эҳтиёжнинг кўплаб турларини бошларидан кечирадилар. Муаллиф уларни бир неча гуруҳга бўлиб таҳлил қилган: – психофизиологик эҳтиёжларга ташналик, очлик, дам олиш, уй–жой, жинсий алоқага бўлган эҳтиёжлар киради; – хавфсизлик ва келажакка ишонч эҳтиёжлари – бу эҳтиёжлар маълум бир гуруҳга хос бўлиб, унда инсонларнинг бир–бирини тушуниши, севги муносабатлари, ўзаро ижтимоий муносабатларга киришимлилиги, боғлиқлиги, қўллаб–қувватлаши кабилар киради. А.Маслоу бу эҳтиёжларни ўсиш эҳтиёжлари сирасига киритади; – ижтимоий мансублик эҳтиёжлари – жамиятда кераклиги ва ўз ўрни бор эканлигини ҳис қилиш эҳтиёжи. Расмий ва норасмий жамоалар, дўстлик ришталари бунга яққол мисол бўлади; – обрў, ҳурмат қозониш, ўзини аҳамиятли ҳис этиш эҳтиёжлари – бунга ўзини ўзи ҳурмат қилиш ва тан олиш эҳтиёжлари кириб,бу ҳам ўсиш эҳтиёжига тааллуқлидир; – ўзини намоён этиш, ўзидан из қолдириш эҳтиёжлари (юксалиш) – бу энг юқори эҳтиёж поғонасидир. Унда аҳамиятга молик, қадрланадиган шарт–шароитларда ва ривожланишида инсоннинг шахс сифатидаги такомиллашуви назарга олинади. А.Маслоунинг таъкидлашича, инсоннинг орзу ва эҳтиёжлари чексиздир. Ҳар бир инсон бир маррага келгандан сўнг дарҳол иккинчи бир маррани мўлжаллай бошлайди. «Мақсад – интилиш – етишиш» жараёни қайта–қайтадан такрорланаверади. Барча юқори эҳтиёж кўрсаткичлари қатъий иерархик тузилишлар орқали амалга ошади. А.Маслоунинг фикрича, эҳтиёжнинг юқори поғонаси, қачонки эҳтиёжнинг пастки поғонаси («физиологик, хавфсизлик ва ҳимоя») қондирилгандагина юзага чиқади. А.Маслоунинг фикрича, соғлом ривожланиш учун бизнинг қобилиятларимизни амалга ошириш, кўрсатиш даркор, зеро, психик бузилишларнинг аломати ана шу ички имкониятлар, қобилиятларни тормозлаш ёки шу қобилиятларни рўёбга чиқармаслик натижасида пайдо бўлади. Унинг назарияси ташкилотлар бошқарувида муҳим аҳамият касб этди. Раҳбарлар ишчилар нима учун ишлашни хоҳлашади–ю, нега хоҳлашмайди, деган нарсани аста-секинлик билан тушунишади. Уларга шу нарса маълум бўлдики, шахснинг эҳтиёж турларига қараб мотивацияси кенг кўламда аниқланади. Ўз қўл остидагиларнинг эҳтиёжларини амалга ошириш йўли билан уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мумкин. Муаллифнинг фикрича, мазкур жараённи бадиий асар яратиш, спорт бўйича муваффақиятларга эришиш, ҳатто, ота-оналик бурчининг яхши адо этилиши мисолларида кўриш мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling