Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Нутқ услубларининг турлари
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўзлашув услуби
12.3. Нутқ услубларининг турлари
Нутқ услубларининг қуйидаги турлари мавжуд: 1. Сўзлашув услуби. 2. Илмий услуб. 3. Бадиий услуб. 4. Расмий услуб. 5. Публицистик услуб. Сўзлашув услуби. Бу услуб лексикаси, морфологияси ва синтаксиси билан халқнинг оддий сўзлашув тилини ўзида акс эттиради. Сўзлашув услуби учун оддийлик, соддалик, бетакаллуфлик, ҳис–ҳаяжон хосдир. Сўзлашувда, одатда, кундалик муомалада, мулоқотда кўп иштирок этадиган, ўзаро турмуш икир–чикирлари ҳақидаги муносабатларни таъминлайдиган, кундалик алоқа–аралашув учун хизмат қиладиган тил бирликлари кўп учрайди: ҳол – аҳвол сўрашларда, ўзаро самимий алоқаларда, уй–рўзғор, қўни–қўшничилик, қариндош–уруғчилик муносабатларида, кундалик суҳбатларда учрайдиган сўз ва сўз бирикмаларидан кўп фойдаланилади: майли, майлига, хўп, кириб туринг, чиқиб туринг, сўраб қўйинг, саломат бўлинг, худога шукур, қойил, боровринг, яшаворинг,омон бўлинг, баракалла, ўргилай, айланай, ишқилиб, бўптида, келинг, ишлаб турибмиз, салом айтинг, занғар, қурғур, қотириб ташладик, қўяверинг кабилар кўп учрайди. Сўзлашув услубига баъзан ёзма нутққа, шевага, вульгаризмга ҳос сўз шаклларининг таъсири бўлади. Бу хусусият анча яшовчандир. Ҳар бир шева вакили жонли сўзлашувда ўз шевасида гапиришга одатланиб қолган бўлади. Бошқа тилларга оид, кундалик турмуш билан боғлиқ бўлган луғавий бирликлар сўзлашувда кўп учрайди ва аксарият ҳолларда у орқали иккинчи тилга ўзлашади Масалан: остановка, толька, привет, даже, ладно, секция, дом.кабилар. Сўзлашув услубида самимийлик, халқчиллик, соддалик, эркинлик анча кучли бўлади. Ана шунга кўра сўзлар адабий тил меъёрларидан фарқланган ҳолда қўлланади: олиб кел – обке, қўйиб юбор – қўйвор. Нутқ жараёнида сўзларни, гапларни қисқартирган ҳолда қўллаш ҳам ҳарактерли бўлади. Дилфуза – Дилфўз, Ҳа!, йўқ!, Албатта! Вазият суҳбатдош учун катта аҳамият касб этади. Бундай вазиятда суҳбатдошларнинг имо–ишоралари, ҳаракатлари, овознинг кучайиши ва пасайиши, тўхтамлар, сукутлар, қисқаси, ҳар бир ҳолат муҳим ўрин тутади. Расмий услуб. расмий ҳужжатлар тил хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради. Эълонлар, қонунлар, суд, банк ва давлат идоралари ҳужжатлари шу услубда ёзилади. Ариза, тилхат, маълумотнома, чақирув қоғози, таклифнома, шартнома, таржимаи ҳол, эълон, адрес, тавсифнома, ҳисобот каби ҳужжатлар ҳам расмий услубда бўлади. Бундай услубдаги ҳужжатлар қисқа, аниқ ва барча учун тушунарли қилиб тузилади. Бу услубнинг ҳам ўзига хос лексик ҳамда грамматик хусусиятлари мавжуд: сўзлар ўз маъносида қўлланади, кўпинча маълум айрим қисқартма сўзлар, ҳар бир соҳанинг ўзига хос терминларидан фойдаланилади. Мазкур услубнинг асосий хусусиятлари, энг аввало, фикрни аниқ ифода қилиниши ва ифоданинг бир хил қолипда баён этилишида кўринади. Расмий услуб лексикасининг яна бир хусусияти унда профессионал (юридик, дипломатик, маъмурий, ҳарбий ва бошқалар) ерминалогиянинг мавжудлигидир: акт, гувоҳнома, қарор, қидириш, айбни оғирлаштирадиган хато, аҳдлашувчи олий томонлар, элчи, элчихона, ишончли вакил, нота, шартнома, баёнот, декларация, визит, халқаро вазият ва ҳоказо. Мазкур услубда жаргон, оғзаки сўзлашув услубига хос сўзлар ишлатилмайди. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling