Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.06 Mb.
bet90/119
Sana13.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#999443
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119
Bog'liq
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М

Мунозара – бирор масала юзасидан тарафларнинг баҳси, тортишувидир.
Баҳс жараёнида ҳар бир иштирокчи ўзининг ҳақ эканлигини исботлашга интилади. Мунозарада сўзланадиган нутқ ҳаяжонли, тингловчиларни қизиқтирадиган мавзуни очувчи далилларга бой ва муҳокамага тортадиган бўлиши лозим. Мунозарада нотиқ ўзини вазмин тутади. Ўз суҳбатдошини ҳурмат қилади. Унинг шахсига тегадиган сўзлардан фойдаланмайди. Мунозарада қатнашувчиларга қуйидаги учта талаб қуйилади:

  1. Мунозара бўладиган мавзуни тўғри тушуниш.

  2. Ўз фикрларини қувватлайдиган ашёвий ва мантиқий далиллар топа олиш ҳамда уларни тил орқали тўғри ифодалай билиш.

  3. Келтирилган далиллардан мантиқий хулосалар чиқара олиш.

Ушбу талабларга жавоб бермайдиган нутқ тингловчиларга таъсир этмагандек, нотиқнинг мунозарада ютиб чиқишига имкон ҳам яратмайди.
Нотиқона сўзлаш – айтилаётган фикрни тингловчига етиб бориши ва унинг хулқига таъсир этиши нотиқнинг сўзлаш маҳорати ҳисобланади.
Оддий гаплашишдан нотиқона нутқнинг фарқи шундаки, нотиқ ҳар бир айтилаётган сўзга, гапга, сўз боғламларига алоҳида муносабатда эътиборда бўлади.
Нотиқона нутқни мақсади ва хусусиятларига кўра: ташвиқий, танқидий, табрик нутқларига ажратиш мумкин.
Ташвиий нутқ деб, нотиқ кўзда тутган бирон – бир воқеа–ҳодисани бажаришга тингловчиларни даъват этувчи, ундовчи нутққа айтилади.
Танқидий нутқ – юз берган ҳодиса, шахс хатти–ҳаракатларига эътирозли муносабатда бўлувчи нутқ танқидий нутқ ҳисобланади. Танқидий нутқ кучли мантиқий мушоҳадаларга суянади. Нотиқ ишончли далиллар асосида нутқ манбаини танқид қилади.
Табрик нутқи – табрик нутқида нотиқ турли далиллардан фойдаланади. Бу далиллар нутқ қаратилган шахснинг фазилатларини, яхши хулқи, халқ олдида қилган хизматлари, инсонийлигини кўрсатишга қаратилади.
Нотиқлик санъати ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари учун хизмат қилади. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Нутқ услублари сўзловчининг сўз бойликларидан мақсадга мувофиқ танлаб фойдаланиши туфайли нутқнинг тарихан шаклланган кўринишидир. Тил бойликларини танлаб ишлатишга қараб нутқ бир неча турга ажратилади. Ана шу хилма–хиллик нутқ услублари (стиллар) деб аталади. Услублар шундай қуролки, ундан тўғри фойдалана олган нотиқ катта муваффақиятларга эришади. Нутқ тарихий тараққиёт жараёнида, онг билан бирга, инсонларда тил воситасида алоқа боғлаш, бир–бирига бирор нарсани айтиш эҳтиёжи туғилиши натижасида пайдо бўлган.
Нутқ – тилнинг ва тафаккур тараққиёти билан бирга ривожлана боради. Ўз нутқини тўғри ташкил эта билиш нотиқлик санъатини эгаллашнинг муҳим шартларидан биридир. Яхши нотиқнинг нутқи ҳамиша мазмунли, тушунарли, ифодали ва таъсирчан бўлади. Нутқни тўғри ташкил эта билиш буюк нотиқлар тажрибасини ўрганишдан ташқари, нутқ маданиятини уқиб олишни талаб этади. Нутқ маданияти қуйидаги кўринишларга эга:
1. Нутқнинг тил маданияти.
2. Нутқнинг психологик маданияти.
3. Нутқнинг алоқа маданияти (коммуникацияси).
Нотиқ нутқининг таъсирчанлигида интонациянинг аҳамияти катта. Нотиқ тингловчиларга табиат ва турмушдаги бирор ҳодисага, нарсага қизиқиш уйғотиш, нутқ қаратилган предметнинг хусусиятларини уларга тўлалигича етказа билиш учун нутқда талаффузга алоҳида эътибор бериши лозим.
Интонация стилистик аҳамиятга ҳам эга. Жумладан, интонация одатдаги ва нотиқлик интонациясига бўлинади. Одатдаги интонация умумий ҳарактерга эга бўлиб, кишиларнинг нутқий алоқаларида, бир–бирини англаб етишида қўлланса, интонацияси нотиқлик нотиқ нутқининг тингловчилар онгига таъсир этишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Нутқ маданиятида луғат (сўз) бойлигини кўпроқ эгаллаш талаб этилади.
Бунда нотиқнинг индивидуал луғат бойлиги кенгайиб бориши, сўзларининг тўғри ва кўчма маъноларда ишлата билишининг аҳамияти катта. Синоним, омоним ва антонимлардан тўғри фойдаланиш, терминлар ва уларни тўғри татбиқ эта билиш, чет эл сўзлари ва қисқартирилган, мураккаб сўзларни билиш ҳамда уларни ўз ўрнида ишлатиш нотиқлик маданиятини эгаллашнинг муҳим шартидир. Тилда бўлган барча сўзлар луғат бойлиги деб аталади.
Ҳар бир нотиқнинг фойдаланаётган луғат бойлиги қанчалик катта бўлса, унинг индивидуал луғати ва нутқи ҳам шунчалик ривожланган бўлади.


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling