Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Раҳбарнинг ахлоқий қиёфаси
Download 1.06 Mb.
|
Банк Этикаси Ниезов З Д Каримова А М
Раҳбарнинг ахлоқий қиёфаси – умумий, муайян ва ўзига хос хулқ сифатлари тизимидир. Унда қуйидаги ахлоқий сифатлар мужассам:
ватанга садоқат; урф, одат ва анъаналарни ҳурмат қилиш ҳамда уларга амал қилиш; шахс эркинлиги ва унинг қадр–қиммати дахлсизлигини тан олиш; инсондаги яхши ҳислатлар туганмаслигига ишонч: кишилар шахсий–ишбилармонлик сифатлари ва улар фаолиятини объектив баҳолаш, улар индивидуаллигини тан олиш; муомалада очиқ кўнгиллик билан муносабатда бўлиш; табиатни муҳофаза қилишга эришиш. Қуйидагилар муайян ахлоқий сифатлар ҳисобланади: – виждон билан иш кўриш – шахсий жавобгарликни кучли ҳис этиш; – ахлоқий ирода – кишилар ҳурматини қозона билиш; – ҳалоллик – ишга астойдил киришиш, ишда талабчанлик ва тўғри фикрлай билиш; – ўзини тута билиш – шахсий кўнгилсизлик ва ишдаги муваффақиятсизликни енгил кечириш; – субутлилик – ўз ахлоқий нуқтаи назарида собит туриш; – жамоавийлик – ижтимоий уюшганлик ҳиссиёти. Бу сифатлар раҳбарнинг ахлоқи қиёфасини белгилайди. Қуйидагилар ўзига хос ахлоқий сифатлар ҳисобланади. – меҳнатсеварлик – жисмоний қувват ва ақлий қобилиятни тўлиқ ўз ишига бахш этиш; – камтарлик – ҳокимиятдан оқилона фойдаланиш, ўз ютуқ ва камчиликларига танқидий муносабатда бўлиш; – масъуллик – ишда «таваккал» қилишдан чўчимаслик, сўз билан иш бирлиги; – очиқ кўнгиллик – кишиларга беғараз ёрдам кўрсатиш, улар камчиликларига тоқат қила билиш ва ранжитганларга кечиримли бўлиш. Юқорида келтирилган сифатларнинг уч гуруҳи бир–бири билан боғлиқ ва раҳбар ахлоқий қиёфаси модулини ташкил этади. Ходимларнинг маънавий юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун бошқарув одоби - ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг барча иштирокчилари хулқ - атвори тамойиллари ва меъёрлари яратилган. Жамоа фаолиятининг натижаси раҳбарнинг ахлоқий сифатларигагина эмас, балки ҳар бир шахс ва умумжамоа ахлоқий соғломлигига ҳам боғлиқдир. Кишилар мажмуини ахлоқий соғлом жамоага айлантириш раҳбарнинг муҳим бошқарув мақсади ҳисобланади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling