Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути ик-с-318- гуруҳ талабаси Муродов Ўткирнинг Туризм ва мехмонхона хизматлари иқтисодиёти фанидан слайдлар тўплами


Download 185.71 Kb.
Sana07.03.2023
Hajmi185.71 Kb.
#1244204
Bog'liq
Murodov

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути ИК-С-318- гуруҳ талабаси Муродов Ўткирнинг Туризм ва мехмонхона хизматлари иқтисодиёти фанидан слайдлар тўплами

Туристларга экскурсия хизмати кўрсатиш

Экскурсиянинг келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири туризмнинг ривожланиши ва жамият ҳаётида диний зиёратгоҳлар, ҳаж маросимлари билан боғлиқ тарихнинг оммавийлашганлигидир, кейинчалик мураккаб ва кўп хил халқнинг эҳтиёжлари (турли хил маданий манбаларга, тарихий меъросларга ва ҳакозо) шаклларга ўзгарди. Шундай қилиб, қизиқиш эҳтиёжнинг аниқловчи омили бўлиб хизмат қилган. Шу маънода саёҳат, жамиятнинг рекреацион –танишиш эҳтиёжларидан келиб чиқиш формаси ва қондириш усули бўлади. Саёҳатларни ривожлантиришнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади. Жамият умумтаълим саъвиясининг ошганлиги, бўш вақтни кўпайтириш, индивидуал режа бўйича дам олишни ташкил қилишнинг янги имкониятларини пайдо бўлиши аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда туризм ва экскурсияни тадқиқ қилишни қуйидаги турларга ажратишмоқда: сиёсий (жамиятнинг қайси табақалари, туризм ва саёҳатга қатнашмоқда): иқтисодий (туризм ва саёҳатлар иқтисодиёти сифатида “туризм индустрияси”): географик (туризм ва саёҳатлар учун территорияларни турга ажратиш ва фойдаланиш); ташкилий (туризмни ким бошқаряпти): халқаро-сиёсий; тиббий; гуманитар.

Агар туризм бўш шароитлардаги (фаолият) ҳаракат тури сифатида юзага чиқса, саёҳат эса ана шу ҳаракатни ташкил қилиш формасида намоён бўлади. Шундай қилиб, экскурсия-туризмнинг асосий тури ҳисобланади. Экскурсия ҳар хил мавзулар бўйича синфлантирилади. Экскурсияларнинг асоси бўлиб ахборот ҳисобланади. Ахборот манбааларини бир қанча гуруҳларга ажратиш мумкин: Табият жисмлари, ландшафтлар, табиятнинг антиқа хусусиятлари; Объектлар, диққатга сазовор жойлар ва минтақалар: Миллий-этнографик бойликлар: Тарихий аҳамиятга эга жойлар.

Объектни кўрсатиш экскурсантларни диққатини жалб қилиш сифатида намоён бўлса, унинг таҳлилини сўзларда очиб бериши ва яна кўп бошқа аҳамиятга жалб этади. Объектнинг кўрсатилиши ва унинг бошқаларидан хусусиятларига кўра ажратилиши таҳлил дейилади. Таҳлил давомида экскурсантлар объектнинг танилишидан унинг хусусиятларини билиш, сифати, мунособатлари ва кейинчалик, чуқурроқ танишиши билан тугайди. Объект таҳлилида уни қисмларга ажратиш тушиниладики, у саёхат давомида объект экскурсантлар тарафидан батафсилроқ тасаввур қилинади. Кўрсатиш, таҳлил ва кузатиш бир йўналишда олиб борилади. Объектни таҳлил қилиш услублари ва кузатиш экскурсияга мавзусига боғлиқ: объект ҳарактери, экскурсияда тутган ўрни ва аҳамияти, билим даражаси, ишлаш тажрибаси, экскурсантлар қизиқишларига боғлиқ, экскурсияда билимнинг асосий манбаи бўлиб сўз хизмат қилади.

Экскурсияда асосий ҳикоя формалари бўлиб тасвир, кетма-кетлик, санаш ва объектлар тўғрисида маълумотларни тушунтириш, ўзаро ички боғлиқлик ва боғланишлар мазмунини очиб бериш, изоҳлаш, жараён мобайнида диққатни объект хусусиятларига қаратиш, кўрсатма бериш, объект кузатувининг тўғри олиб борилиш билан боғлиқ экскурсовод тавсиялари киради. Экскурсия шахарлараро саёхат қилишнинг норасмий формаси ҳисобланади. Муносабатлар саёҳат жараёнида юзага келади ва унинг босқичлари билан бирга ривожланиб боради. Экскурсия жараёнида муносабатларнинг очиқ характурдалиги, ижтимоий синфларнинг йўқлиги, ҳар бир турист муносабатининг қамровини кенгайтириш муҳимдир, экускурсия бу хусусиятларни специфик воситалар ёрдамида етказилишини таъминлайди. Шундай қилиб, аудитория доимий равишда экскурсовод ва объектлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Саёхат эса ўз ўрнида экскурсовод, объектлар ва экскурсантлар муносабатларининг натижасидир. Экскурсия давомида аудиторияни ажратувчи ва бирлаштирувчи белгилар пайдо бўлади. Бирлашувчи белгиларга экскурсант ва экскурсовод орасидаги муносабатнинг мавжудлигини кўриш, эшитиш, умумийлик ҳисси, бир-бирига таъсир этиш (эмоция) умумий диққатнинг жалб этилиши саёхатга қадар тўпланган туристлар аудиторияни ташкил қилмайди.


Download 185.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling