Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути ик-с-318- гуруҳ талабаси Муродов Ўткирнинг Туризм ва мехмонхона хизматлари иқтисодиёти фанидан слайдлар тўплами
Download 184.23 Kb.
|
Солиев 1
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути ИК-С-318- гуруҳ талабаси Солиев Миржалолнинг Туризм ва мехмонхона хизматлари иқтисодиёти фанидан слайдлар тўпламиТуристик маҳсулотларнинг турлари ва унинг тақсимланишиБир мехмонхона ёки ресторан хўжалиги фақат овқатланиладиган ёки ётиладиган жой эмасдир. У ерда айни вақтда, ижтимоий ва инсоний мулоқатларнинг мавжуд бўлган ердир. Туризмда хизматлар бирор махсулотни ҳосил қилмоқдадир. Шу сабабли махсулот харидорга кўра ҳар хил бўлади. Туристлар жиҳатидан уйини тарк қилганларидан бошлаб қайтгунга қадар фойдалангани барча хизматлар ва тўплагани тажрибалар бирор туристик махсулотдир. Ишлаб чиқарувчилар томонидан мехмонхонанинг ётоқлари, ресторанларнинг овқатлари бирор туристик махсулотдир. Фақат туристларга кўра булар аралаш туристик махсулотнинг бир парчаларидир. Турист таътилга чиқар экан турли хил аралаш бир махсулот, бир хизмат пакети сотиб олмоқдадир.Туризм маркетингининг биринчи босқичини туристик махсулот ҳосил қилади. Бирор туристик корхонанинг ишлаб чиқарган махсулот ва хизматлари, бошқа саноат корхоналарининг ишлаб чиқарадиган махсулотларидан фарқлидир. Туризм маркетинги турли хил воситалар ёрдамида юзага келтирилган бир махсулот асосига таянмоқдадир. Бу махсулотнинг рўёбга чиқарилиши учун, маълумот ва хабарлашиш воситаларини ҳам қўшиш керакдир. Турист учун энг аҳамиятлиси, энг яхшисини ёки ўзига ёққанини танлашдир. Туризм корхонасида ёки маркетингида мақсад ҳам: истеъмолчига энг яхши шаклда хизмат тақдим қилиш, ишлаб чиқарувчиларга оптимал бир фойда яратиш орасида муваффақиятли бир нисбат қуришдир. Туристик махсулотнинг хусусиятлари куйидагилардан иборатТуристик махсулотнинг сотилишида рол ўйнаган энг аҳамиятли омиллардан бири махсулотнинг нархидир. Туризм маркетингида нарх асосий бўлиб энг таъсир қилувчи бир стратегик ўзгарувчидир. Нарх омили хусусан ўрта табақа туристлар томонидан кузатилган ҳодисадир. Харидорларнинг кўпчилиги қуйидаги сабаблар туфайли нарх ўзгаришларига қарши жуда ҳис қилувчилар. Турли масофалар ораси ёки бир хил масофалардаги турли хизматлар ўртасида пайдо бўлган рақобат юзасидан. Кам даромадли халқ механизмларининг туристик истеъмолчига етишадиган ҳаракатларидан нарх фарқлари кўпаймоқдадир.Туризм секторида кўрилган турли хизмат ва махсулотлар натижасида нарх омили сотиб олиш омилларидан кейин 2 чи ўринга тушишни бошлагандир. Чунки туристларнинг кутишлари ва завқ олиш ҳислари олдиндадир. Бир мехмонхонанинг нархини билмасдан туриб, турист хонани мажбуран сотиб олиш мажбуриятида эмасдир. Бошқа арзон мехмонхонанинг мижози айни вақтда маълумот олишни ҳам хохлайди. Етарли маълумотни олгандан кейин нарх-сифат фарқлилигини қилади. Туристик махсулотни сотиш нархининг белгиланиши келгусидаги сотиш ва фойда олиш тартибининг тавсия қилинишига имкон беради. Фақат туристик махсулотнинг аралаш хусусиятда бўлганлиги учун нархнинг белгиланиши жуда кўп омилларга боғлиқдир.Download 184.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling