Самарқанд вилоят ҳокимлиги


Баёнлаштирувчи; Н.Мирзаев


Download 82 Kb.
bet3/5
Sana08.01.2023
Hajmi82 Kb.
#1084693
1   2   3   4   5
Bog'liq
Профилактика куни баённомаси

Баёнлаштирувчи; Н.Мирзаев

ТАСДИҚЛАЙМАН”


Ургут спорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи
Директори: Ҳ.Бобоева
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ўрта махсус,касб-ҳунар таълими бошқармасига қарашли Ургут спорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И.
2017 йил «17» май Ваткан қишлоғи

Раислик қилувчи: Н.Мирзаев


Котиби: Ф.Атақулов
Қатнашдилар: Коллежнинг ММИБД; Мирзаев Нозим, Коллеж ЁИБТ етакчиси Н.Ҳақбердиева,коллеж психологи Ф.Атақулов Ваткан-Қўзбек профилктика инспектори М.Яхшибоев, коллеж раҳбарлари, ўқувчилари, жами 213 нафар киши қатнашдилар.
КУН ТАРТИБИДА:

  1. Огоҳлик давр талаби

  2. Ўз уйингни ўзинг асра.

  3. Ватан муқаддасдир.

Йиғилишни Ургут спорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ММИБД ўринбосари Н.Мирзаев сўзга чиқиб, йиғилишни очиқ деб эьлон қилиб кун тартибидаги масалалар билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди ва сўзни Ургут туман Ваткан-Қўзибек маҳалласи профилактика инспектори М.Яхшибоев берди. У ўз сўзида фуқоролар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик ҳақида йиғилиш қатнашчиларига кенгроқ қилиб, бир қанча мисоллар билан тушунтириб ўтди. Чегара ҳудудларида тинчликни сақлаш, чегара олди ҳудудларида бўлаётган муоммоларни олдини олиш, тинчлик мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили Мустақиллигимиз даврида Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳатларнинг энг муҳим мақсади Юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маьнавий ахлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат эканлигини айтиб ўтди. Ҳозирги вақтда тумандаги коллежларнинг давомати паст даража эканлиги, бунинг асосий сабаби айрим ёшларнинг мунтазам дарс машғулотларига келмаётганлиги ва чет давлатларга чиқиб кетаётганлиги айтиб ўтди. Ҳозирги вақтда коллеж ўқитувчиларига коллеж битирувчиларига берилаётган имкониятларни тўлоқонли етказиш ва улардан фойдаланиш, кераклигини ҳам айтиб ўтди.


Кун тартибидаги кейинги масалалар бўйича коллеж психологи Ф.Атақулов сўзга чиқиб, ўз сўзида Ватанимизда бўлаётган ўзгаришлар, қурилаётган иншоотлар, яратилаётган шароитлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Чегара ҳудудларида тинчликни сақлаш, баъзи ёшлар чет давлатларга чиқиб кетишиниг олдини олиш, маҳаллаларда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган одамлар билан суҳбатлар ташкил қилиш, уларнинг бу йўлдан юрмасликларини, буни охири ўлим билан тугаши ҳақида бир неча мисоллар билан айтиб ўтди. Кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан Ваткан-Қўзибек йиғини раиси, Ваткан-Қўзибек маҳалласи профилактика инспектори М.Яхшибоевнинг айтиб ўтган сўзлари, коллеж раҳбарлари, ўқитувчилари томонидан атрофлича муҳокама этилган ҳолда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибидага қўйилган масалалар маьлумот учун қабул қилинсин.
2. Ургут туман Ваткан-Қўзибек маҳалласи профилактика инспектори М.Яхшибоевнинг маьрузаси ахборот учун қабул қилинсин.
3. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш маҳалла фаоллари ва коллеж ўқитувчиларига юклатилсин.
Раислик қилувчи: Н.Мирзаев
Котиби: Ф.Атақулов

ТАСДИҚЛАЙМАН”



Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling