Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Сепки қишлоғи “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 53-мактаб директори А. Тошботировга
Download 9.36 Kb.
|
Тавсиянома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сепки қишлоғи “Булоқбоши”
- Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари: Х. Очилов
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Сепки қишлоғи “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 53-мактаб директори А. Тошботировга ТАВСИЯНОМА Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4940-сонли қарорининг 1-иловаси “Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш схемаси”нинг 2-босқич талабига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади. 1. Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Сепки қишлоғи “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги 471-сонли қарорнинг 1-иловаси билан умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама бериладиган ҳудудлар рўйхатига киритилган. 2. Самарқанд вилояти, Пастдаргом туманидан Самарқанд вилояти Нуробод тумани 53-умумий ўрта таълим мактабида математика фанидан дарс бериш учун келган Амиркулов Сирож Сатторович Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий университети ”Амалий математика ва информатика” йўналишини 2018 йилда тугатган. Мутахассислиги бўйича умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатиб келган. 3. Фуқаро Амиркулов Сирож Сатторович педагогика соҳасидаги тажрибаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сонли қарорининг 5-банди биринчи хат боши талабига мувофиқ вилоят ҳокимлиги Амиркулов Сирож Сатторовични мазкур мактабда математика фани бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабида белгиланган тартиб асосида дарс ўтишга тавсия этади. Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари: Х. Очилов Download 9.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling