Самарқанд вилояти Пастдарғом туман ҳокими Ш. Ф. Худойбердиевга


Download 34 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi34 Kb.
#1043408
Bog'liq
хат


Самарқанд вилояти
Пастдарғом туман ҳокими
Ш.Ф.Худойбердиевга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги 6108-сонли фармони ва 4884-сонли Қарори ижроси юзасидан Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев томонидан тасдиқланган «Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш учун бириктириладиган олий таълим муассасалари рўйхати»да Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Сизнинг туманда жойлашган 32 –сонли умумтаълим мактаби бириктирилган.


32-мактабдаги таълим сифатини оширишга қаратилган ҳолатни ўрганиш натижасида айрим муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан:
1. Мактаб атрофи девор билан ўралмаган.
2. Мактабнинг фаоллар зали, спорт зали ва учта синф хонасида иситиш тизими мавжуд эмас.
3. Мактабда интернет тармоғи яхши ишламайди.
4. Мактаб учун рақамли кузатув камералари зарур.
5.Спорт инвентарлари (спорт турлари бўйича коптоклар, турник, тошлар, волейбол сеткалар, теннис столи ва ҳоказо... ) – етишмайди.

  1. Физика, химия ва биология фанлари бўйича лаборатория хонасида жиҳозлар етишмайди.

  2. Мактабнинг меҳнат кабинетида жиҳозлар деярли йўқ.

  3. Мактабда математика, информатика ва рус тили ўқитувчилари етишмайди.

Ҳурматли Ш.Ф.Худойбердиев!
Юқоридаги муаммоларни ўрнатилган тартибда бартараф этишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Ёш авлодни туман иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўша оладиган, етук мутахассислар бўлиб етишишида Сизнинг кўмагингизга таянамиз, деб ҳурмат билан
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институти ректори М.Э.Пўлатов
Download 34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling