Самарқанд вилояти самарқанд шаҳри самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Зулфия маҳалласи


Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар


Download 177.91 Kb.
bet2/7
Sana20.10.2023
Hajmi177.91 Kb.
#1711417
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5 Ёшлар етакчиси учун ҳуж йиғ жилди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Зулфия МФЙ Ёшлар етакчиси имзо З.Б.Умиров

Келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жамоатчилик назорати таъсири остига олиниши зарур бўлган қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган фуқаро Бозоров Абдулла Алишер ўғли билан якка тартибда


мазилли ишлаш юзасидан
ХУЛОСА


2023 йил « 1 » август Самарқанд шаҳри


Мен, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 110-сон Ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика катта инспектори, майор Ж.Р.Тоғаев, маьмурий худудим Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Зулфия маҳалласи Мустақиллик кўчаси 20-уй 20-хонадонда яшовчи қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган Бозоров Абдулла Алишер ўғлининг яшаш шароитини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М :


Фуқаро Бозоров Абдулла Алишер ўғли 2000 йилда САМАРҚАНД вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, илгари судланмаган, хозирги кунда вақтинча ишсиз, муқаддам мавсумий ишларда ишлаб келган, оилали, 1 нафар фарзанди бор, турмуш ўртоғи Бозорова Зебо Асрор қизи 2022 йил январь ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетган, унинг 2019 йилда туғилган бир нафар ўғли Алишеров Фарруҳ Абдулла ўғли хозирда турмуш ўртоғи Абдуллаева Зебонинг онаси Чориева Гўзал Исломовнанинг қарамоғида.
Фуқаро Бозоров Абдулла Алишер ўғли юқорида кўрсатилган манзилда ёлғиз ўзи яшайди, Россия Федерацияси давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи Бозорова Зебо билан телефон орқали боғланиб туришади, фарзанди Алишеров Фарруҳдан хар замон хабар олиб туради.
Маҳалла бешлиги ходимлари томонидан маҳаллада яшовчи фуқароларни “Фуқаробай” ўрганиш давомида фуқаро Бозоров Абдулла Алишер ўғлининг яшаш шароити ва ҳулқ-атвори ўрганилди, ўрганиш давомида Бозоров Абдулла бугунги кунда хеч қаерда ишламаслиги, ёлғиз ўзи яшаб келаётганлиги, турмуш ўртоғи Бозорова Зебо ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги, уларнинг бир нафар ўғли бугунги кунда қайинонасининг қарамоғида эканлиги, уй юмушларини ўзи қилаётганлиги, бироқ унинг яшаши учун моддий даромади йўқлиги, у моддий даромад олиш учун ҳар хил қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйиб ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойиллиги борлиги, келажакда фирибгарлик, талончилик, босқинчилик, безорилик, қимор ва таваккалчиликка асосланган жиноятлар содир этиш ёки унга тегишли бўлмаган нарсаларни жиноий йўл билан ўзлаштириш хавфи мавжудлиги кўзга ташланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамоатчилик назорати таъсири остига олиниши зарур бўлган қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган Бозоров Абдулла Алишер ўғлига нисбатан келгусида содир этилиши мумкин бўлган ёки тўсатдан юз бериши мумкин бўлган бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида у билан якка тартибда манзилли ишлаш лозимлигини инобатга олиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган йўриқноманинг 9-банди талабларидан келиб чиқиб,



Download 177.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling