С. Умурзаков III. Лойиҳа гуруҳлари фаолиятини бўйича янги ишлаш тизим юзасидан


Download 22.1 Kb.
Sana11.05.2023
Hajmi22.1 Kb.
#1453118

С. Умурзаков

***
III. Лойиҳа гуруҳлари фаолиятини бўйича янги ишлаш тизим юзасидан
Юқорида танқидлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, фаолиятимизни қайта кўриб чиқиб, бугунги кунда юзага келган глобал сиёсий вазиятдан самарали фойдаланиш мақсадида Лойиҳа гуруҳлари фаолиятини янги босқичларга олиб чиқишимиз хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларимизни жадаллаштиришимиз зарур.
Шунинг учун, энди Лойиҳа гуруҳлари иш фаолиятини ташкил қилишга Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ваколатли орган этиб белгиланади. Бунда,
Биринчидан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг:
- туман ва шаҳар хокимиятларининг инвестиция ва ташқи савдо бўлинмаларидан 1 та штат бирлигини Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлигига ўтказиш ҳисобига Лойиҳа гуруҳлари ваъкили жорий этилади;
- ҳудудий бошқармалари тузилмасидан 3-4 та штат бирлигини Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлигига ўтказиш ҳисобига “ҳудудий лойиҳа гуруҳлари” бўлинмаси ташкил этилади.
Иккинчидан, Лойиҳа гуруҳларига вилоят ҳокимликлари тегишли тармоқ идораларнинг ҳудудий бошқармалари ҳодимлари бириктирилган эди.
Бироқ, амалда ушбу бириктирилган ҳодимларнинг фойдаси деярли бўлгани йўқ.
Энди вилоятларда Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги Лойиҳа гуруҳлари фаолиятини “Open space” тарзида олиб борадиган тизим ташкил этади, бунда:
Давлат хизматлари агентлиги, солиқ, божхона, геология, сув, газ, электр таъминоти, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг ходимлари доимий фаолият кўрсатиш учун жалб қилинади;
- инвесторларга давлат хизматлари, рухсат берувчи ҳужжатлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга доир ҳужжатларни олишда кўмаклашиб боради;
- тадбиркорларга молиявий ресурслар тақдим қилишда ва тадбиркорлик ҳамда экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармалар имтиёзларидан фойдаланишда кўмаклашиб боради.
Учинчидан, Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ҳар бир вилоятда “ягона дарча” тамойили асосида фаолият олиб борадиган тизимли иш ташкиллаштиради.
Бунда, ҳудудий Лойиҳа гуруҳлари томонидан таклиф қилинган истиқболли лойиҳа ғоялари асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб боради.
Ушбу истиқболли инвестиция лойиҳалари ишга тушгунга қадар амалга ошириладиган барча ишларга ҳудудлардаги инвестиция масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда масъул бўлади.
Шунингдек, Агентлик инвесторлар жалб қилишда республиканинг асосий музокарачиси сифатида фаолият юритиб, хорижий мамлакатларда ишлаб чиқилган лойиҳалар “Роуд шоу”ини ўтказиб, салоҳиятли ҳамкорлар билан доимий музокараларни олиб боради.
Download 22.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling