Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар
Зулфия МФЙ раиси имзо Ф.О. Сарваров
Бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган Қамариддинов Собир Расуловичга нисбатан ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини якунлаш ҳақида
ҚЎШМА ХУЛОСА
2023 йил « 5 » август Самарқанд шаҳри
Биз, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Зулфия МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ф.О. Сарваров ва Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ИИОФМБ 112-сон Ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика катта инспектори, майор Ш.Р. Саидов томонидан бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган Қамариддинов Собир Расуловичга нисбатан юритилган ижтимоий мослаштириш чора-тадбирлари йиғма жилди ўрганиб чиқилди, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Фуқаро Қамариддинов Собир Расулович 1988 йилда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта махсус, технолог. Вақтинча ишсиз, оилали, 2 нафар фарзанди бор. Оилада ёлғиз боқувчи. Сўнгги
3 йилда Россия Федерatsiясида бўлган, қурилиш ва кўча тозалаш ишлари билан шуғулланган. Мутахассислиги бўйича ишламаган.
Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Фуқаро Қамариддинов Собир Расуловичнинг яшаш шароити ўрганилганда, бугунги кунда унинг ишсиз эканлиги, оилада ёлғиз боқувчилиги, қарамоғида турмуш ўртоғи, онаси, отаси ва 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, кунлик мардикорчилик ишлари билан рўзғор тебратаётганлиги маълум бўлди.
Бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган Қамариддинов Собир Расулович муҳтожлик оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки одам саводаси, диний экстремизм каби ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимолига эканлиги учун унга нисбатан
2023 йил 5 май кунидан “бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли бўлган, шу жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган шахс” сифатида якка тартибдаги профилактик ишлар амалга оширилган.
Олиб борилган манзилли профилактик тадбирлар натижасида фуқаро Қамариддинов Собир Расулович Самарқанд шаҳрида полителен ишлаб чиқарувчи “Politelen” МЧЖда технолог лавозимига ишга жойлаштириб, муқим иш ўрнига ва доимий даромад манбаига эга бўлганлиги боисдан у билан якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларни давом эттиришга зарурат қолмаганлигини инобатга олиб ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қарорнинг талабларидан келиб чиқиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |