Самарканд халкаро ва давлат ахамиятидаги автомобил


Download 88 Kb.
bet1/6
Sana30.04.2023
Hajmi88 Kb.
#1407446
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кўприк НИЗОМ фин вар 23.04.2017г.


Жиззах шаҳар ҳокимининг
«____»__________2017 йилдаги
________сонли қарори билан
рўйхатдан ўказилган

ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон Республикаси
Автомобиль йўллари давлат кўмитаси раиси
_________ А. А. Абдувалиев
“__________ 2017 йил




Жиззах кўприклардан фойдаланиш корхонасининг

У С Т А В И




2017 йил
I. Умумий қоидалар
1. Жиззах кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси (кейинги ўринларда - “Корхона”) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йуллари давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - “Муассис”) 2017 йил 29 мартдаги 09 - сонли буйруғига асосан ташкил этилган ва кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш - фойдаланиш корхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат кўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-2776 - сонли қарорига мувофиқ Жиззах вилояти автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармаси (кейинги ўринларда - “Бош бошқарма”)га бўйсунади.
3. Корхонанинг тўлиқ номи:
ўзбек тилида - Жиззах кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси (қисқартмаси - Жиззах КФУК);
рус тилида - Джиззакское мостовое эксплуатационное унитарное предприятие (қисқартмаси - Джизакское МЭУП).
4. Жиззах кўприклардан фойдаланиш корхонаси Муассиснинг унитар корхонаси ҳисобланади.
5. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади ва унинг фаолият муддати чекланмаган.
6. Корхона ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармонларига, Муассиснинг ҳамда Бош бошқарманинг қарорлари, фармойишлари ва буйруқларига, мазкур Уставга ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
7. Корхона ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади, бевосита Бош бошқарма ва Муссисга бўйсунади.
8. Корхона Уставига ўзгартиришлар Муассиснинг қарорига кўра киритилади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
9. Корхона думалоқ муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз номи давлат тилида ёзилган бланкаларга, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамларига шунингдек хорижий валюта ҳисоб рақамига эга бўлади.
10. Корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
11. Корхона бошқа корхоналарга Муассис бўлишга ҳақли эмас.
12. Корхонанинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Файзобод ҚФЙ, Янгиқишлоқ маҳалласи.


Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling