Samarqand – 2021 4- лаборатория иши


Download 187.5 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi187.5 Kb.
#1225460
Bog'liq
4-lab e va s


MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALI
"KOMPYUTER INJINIRING" FAKULTETI

ELEKTRONIKA VA SXEMALAR II” FANIDAN



LABORATORIYA ISHI
Bajardi: Qodirov Abdujabbor
Qabul qildi: Primova G
SAMARQAND – 2021

4- Лаборатория иши
Тиристор характеристикаси ва параметрларини тадқиқ этиш.
Ишнинг мақсади. Тиристорнинг тузилиши, ишлаш принципи, унинг вольт-ампер характеристикасини олиш ва асосий параметрларини урганишдан иборат.

Назарий маълумотлар
Тиристор —уч ва ундан куп р - n -утишга ва икки тургун ҳолатга эга улган, очик ҳолатдан ёпик ҳолатга ва аксиича ута оладиган ярим утказгичли асбобдир. Факат икки чикиш учлари булган р -n -р - n - структура динистор деб аталади (1- а раcм). Учта .чикиш учлари булган р -n -р - n -структура тиристор деб аталади (1 -б раcм). Тиристордаги четки р-қатлам анод вазифасини, четки n-қатлам эса катод вазифасини бажаради ва улар тиристорнинг эмиттерлари деб аталади. Оралиқдаги (n, р) қатламлар n - база ва р- база деб аталади. Ораликдаги р- базага уланган учинчи электрод бошкарувчи электрод деб аталади. Динисторга тескари кучланиш берилса (р-қатламга „ — “, n-қатламга „ + “) иккала четки эмиттер р- n -утишлар (1, 3) ёпиқ булади. Бу ҳолда динисторнинг вольт-ампер характеристикаси тескари уланган диоднинг вольт ампер характеристикасини эслатади.


1-расм.
Ташқи кучланиш қутблари алмаштирилса, 1 ва 3 утишлар туғри йуналишда уланган булади, четки р- ва n- катламлар базалар учун эмиттер ролини уйнайди, Марказий утиш (2) тескари йуналишда уланган булади. Шунинг учун динистордан ҳам кичик ток утиб турган булади (2- расмда I соҳа).
р- n-р-n - структурани умумий содаларга эга булган иккита р- n-р ва n- р- n - транзисторларнинг кушилишидан ҳосил булган система деб караш мумкин. Агар бу транзисторларнинг ток узатиш коэффициентлари α1 ва α 2 булса, динистордан утаётган ток булади- Бу ерда —тескари йуналишда уланган марказий (2) утишдан утаётган иссиқлик токи.
Агар динистордан ҳали кичик ток утаётган булса, ташқи манба кучланиши асосан марказий (2) р-n- утишга тушади. Токнинг (ташки кучланишнинг) ортиб.бориши р—п-р—п- структура қисмларидаги кучланиш тушувининг кайта таксимланишига олиб келади. Эмиттер р-n- утишларида кучланиш тушувининг ортиб бориши потенциал барьерни пасайтириб боради. Натижада эмиттерлардан инжекцияланаётган заряд ташувчиларнинг сони
Куюнсимон ортиб боради. Тескари йуналишда уланган марказий р - n- утишда заряд ташувчиларнинг „зарбли ионизация” натижасида купайиши бу процессии янада кучайтириб юборади. Худди мана шу процессга вольт- ампер характеристикада манфий (II соҳа) туғри келади. Динистор очик ҳолатга утгач, унинг ички каршилиги кичик бўлиб қолади ва ташки кучланишнинг озгина узгариши токнинг катта узгаришига олиб келади (III соҳа).
Шундай килиб, динисторнинг вольт-ампер характеристикаси
„туғри” йуналишда идеал электрон калит характеристикасини
эслатади. Агар ташки кучланиш UT дан кичик булса, динистор
ёпик (ички каршилик катта) ва агар ташки кучланиш UT дан
катта булса, динистор очик (ички каршилик кичик) булади.
Кучланишнинг бу киймати UT узиб- улаш кучланиши деб юри-
тилади.
Узиб-улагич калит сифатида динистор „кутувчи“ режимда ишлайди, яъни ташки кучланиш UT дан катта булмагунча динистор очилмайди. Шунинг учун дам динисторни купинча бошқарилмайдиган диод деб аталади. Бу камчиликдан тиристорлар холи. Тиристорлар динистордан учинчи электрод борлиги билан фарқ килади. Тиристорларда учинчи - бошқарувчи электродга кичик кучланиш бериш йули билан UT катта -лигини узгартириш мумкин (1- расм). Шунинг учун тиристорларни купинча бошкариладиган узиб-улагичлар деб аталади.
Бошкариш токининг катта ёки кичиклнгига қараб UT нинг
қиймаги ҳам катта ёки кичик булади. Бошқариш токининг бирор
Iтуғри қийматида (энг катта статик қийматида) вольт-ампер характерис- тика туғриланади ва у оддий диоднинг туғри йуналишдаги характерис -тикасини эслатади. Туғриловчи бошкариш токи тиристорнинг асосий параметрларидан бири хисобланади. Бошқарилувчи UT кучланишнинг бошкариш токи Iб га богликлиги тиристорнинг бошқарилиш характеристикаси деб аталади (2-расм).

2-расм
Шундай қилиб, идеал электрон калитлардан бири - тиристорлар
катта кучланиш, кичик ток билан бошқарилади. Тиристорларнинг
шартли белгиси 1- в расмда курсатилган.
К еракли асбоб ва материаллар . Каршиликлар: R4 (МЛТ - 2- 6,2 кОм), R3 (СП- 11-A620 кОм), R 2; R 1 (ПЭ — 15 — 6,2 кОм); тумблерлар: П1 П2 (ТВ- 2 - 1) (2 та); Ц4311 авометр, лампали вольтметр (ВЗ — 13 ёки Р386), ярим утказгичли диод Д1 (Д226); тиристор Д2 (КУ 101 А)


3-расм



Download 187.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling