"Эй инсонлар! Аёлларга доимо яхши муомалада бўлинглар. Улар сизларга итоаткор сифатида берилди. Сизларга нисбатан улар очиқ ахлоқсизлик содир этмагунча ундан (чиройли муомала қилишдан) бошқача муомала қилишга ҳаққингиз йўқ...
Огоҳ бўлинг, уларнинг устида сизларнинг ҳаққингиз бор. Сизларнинг устингизда уларнинг ҳаққи бор.
Сизнинг ҳаққингиз сиз ёқтирмаган кишига тўшагингизни бостирмаслиги, сиз ёқтирмаган кишиларнинг уйингизга киришига изн бермасликларидир.
Уларнинг ҳаққлари – таомлари ва либосларини чиройли қилмоғингиз".
Ушбу насиҳатда эр-хотин орасидаги муомала маданияти ўзига хос услубда баѐн қилинган. Бу насиҳатга амал қилганлар оилада ўзлари кўзлаган эзгу мақсадга эришади. Саодатли ҳаѐтга, жамиятда ҳам ўрин ва мавқега эга бўлади. Оиласига, аѐлига яхши муомалада бўлган инсон ўзи яшаб турган жамиятнинг комил инсонларидан ҳисобланади. Бу фикр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифида ўз ифодасини топган: "Мўминлар орасида имон жиҳатидан комили чиройли хулққа эга бўлганларидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхши муомалада бўлганларингиздир".
Яна бир ҳадисда бу эзгу амал бундай баѐн қилинади: Кунларнинг бирида Расули акром соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир жамоа аѐллар эрларидан шикоят қилиб келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакларга баланд овозда: "Муҳаммад хонадони атрофини эрларидан шикоят қиладиган аёллар айландилар. Ана ўша эркаклар яхшиларингиздан эмас экан", дедилар.
Аѐллар ахлоқида баъзи бир камчиликлар содир бўлса, ақлзаковат билан ўз ўрнида бартараф этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда катта ҳикматлар, фойдалар борки, унинг эвазига оила баракотга эга бўлади. Қуйидаги ояти каримада баѐн қилинганидек:
"...Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин" (Нисо, 19-оят).
Иродали, имонли эр Аллоҳ таолонинг бу оятидан чиройли таълим олиши ва уни ҳаѐтида қўллаши керак бўлади.
Кези келганида шуни айтиш керак, инсон нуқсондан холи эмаслиги барчамизга маълум. Бу ояти каримада ҳам инсонда камчилик бўлиши эслатиб ўтилмоқда. Демак, хато-камчилик мавжуд экан, унинг кечирими ҳам бўлиши керак. Хато-камчиликни адоват ва ситамга сабаб қилмаслик олижанобликдир. Зеро, кечирмаслик, нифоқни кучайтириш ажримга олиб борадиган кўприк эканини унутмаслик керак. Баъзи бир воқеа-ҳодисалар биз хоҳламасакда, содир бўлади. Ояти каримада бундай ҳолатларга яхшилик билан ечим топишга чақирилмоқда. Мана шу маъно Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисида ҳам таъкидланади: "Имони комил мўмин мўмина аёлга ғазаб килмайди. Аёлнинг бир хулқи ёқмаса, бошқа хулқи ризосини ифода этади".
Хулоса қиладиган бўлсак, эркак киши мустаҳкам оила барпо этиш учун ўзининг ҳар бир ишига муомала маданиятини сингдириши, оила мустаҳкамлигини асрашни асосий мақсад қилмоғи зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |