Samarqand davlat universiteti gulsum tagiyeva, hayriniso husanova oila va gender


Download 294.93 Kb.
bet25/70
Sana13.09.2023
Hajmi294.93 Kb.
#1677181
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70
Аёлининг одобига масъуллик. Инсон тарбияси атрофдагилар таъсирида шаклланади. Чунки инсон туғилишдан ақлли бўлиши мумкин, лекин тарбияли бўла олмайди. Шу сабабдан инсон мураббий ѐки устоздан тарбия олишга муҳтож бўлади.
Шундан келиб чиқиб, оила аъзоларининг ахлоқий тарбиясида оила раҳбари – ота зиммасига катта масъулият тушади. Бу масъулият сабаби ва аҳамиятини таъкидлаб Қуръони каримда: "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аѐллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир", (Нисо, 34-ояти) деб баѐн қилинган.
Ҳадиси шарифда: "Барчангиз раҳбарсиз ва барчангиз қўл остидагиларингизга масъулдирсиз", дейилган.
Эркак ва аѐл инсонийлик бурчида тенг бўлса-да, яратилиш хилқатларига эътиборан ояти каримада эркакларга қатор масъулиятлар юкланмоқда. Жумладан, эркаклар аѐллар бажара олмайдиган ишларни масъулият билан бажариши кераклиги, уларнинг нафақа ва одобларига ҳам жавобгарлиги таъкидланмоққа. Бошлиқлар раъиятига қалқон бўлгандек, эркак ҳам оилада барча муаммоларнинг ечими учун тайѐр бўлиши лозим. Бунга сабаб Аллоҳ уларга ақл, қувват, тадбир ва ишнинг кўзини билиш қобилиятини ато этди. Уларни шу хислатлар орқали касб ва тирикчилик қилишга буюрди.
Оилани бошқариш жараѐнида эркак кишининг энг мураккаб масъулиятларидан бири – оила тинч-тотувлигини сақлаш. Бу мақсадни таъмин этишда оила раҳбари ақлли, билимли, узоқни кўра билишдек хислатларга эга бўлиши керак. Оила аъзоларининг фикр-мулоҳазасини англаш, ахлоқ-одобини назорат қилиш, ўринли ва эзгу талаб-истагини қондириш учун оғир-босиқлик, мулоҳазакорлик, тадбиркорлик талаб қилинади. Оилани бошқарувда ота иложи борича адашмаслиги керак. Тарбия озгини қўйиб юборилса, ноқобил фарзанд пайдо бўлади. Айрим оила бошлиқлари хаѐл қилганидек, хонадоннинг бошқа аъзоларига жабрзулм ўтказиш, "деганим - деган" йўсинида ҳокими мутлақ бўлишга интилиш ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Охиратда оила аъзоларининг барча фаолиятидан сўралиши бор. Ҳадиси шарифда бу мазмунни таъкидлаб: "Барчаларингиз ўз қўл остингиздаги аҳли аёлингизга масъулдирсиз", дейилган.
Оилавий ҳаѐт эр-хотин орасидаги шерикликдир. Ҳаѐтдаги барча шерикликнинг шарти иттифок бўлгани каби, эр ва хотин ўртасидаги шериклик асоси ҳам ҳамжиҳатликдир. Бунда эркак тадбиркор бўлиши лозим. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай руҳий яқинлик баѐн этилади: ―Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Албатта, сен мендан качон рози бўлсанг ҳам биламан. Мендан қачон аччиқланган бўлсанг ҳам биламан", дедилар.

Download 294.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling