Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-БОБ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК


Download 3.27 Mb.
bet76/283
Sana11.10.2023
Hajmi3.27 Mb.
#1698548
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   283
Bog'liq
Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi

10-БОБ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
67-модда. Таълим ташкилотларининг халқаро ҳамкорлиги
Таълим ташкилотлари қуйидагилар воситасида тегишли хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади:

  • таълим муаммолари юзасидан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;

  • қўшма факультетлар, ўқув марказлари ва илмий лабораториялар ташкил этиш;

  • халқаро даражадаги биргаликдаги таълим ҳамда илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш;

  • ҳамкорликда фундаментал ҳамда амалий илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;

  • илмий-амалий семинарлар, конференциялар ва симпозиумлар ўтказиш;

  • талабалар, магистрлар, докторантлар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар алмашинишини амалга ошириш;

  • икки томонлама дипломлар (Double Diploma) дастурларини жорий этиш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирлар.

Таълим ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.


68-модда. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари:

  • хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;

  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқароларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига ўқиш учун юборади;

  • педагог ходимлар ва таълим олувчилар алмашинувини амалга оширади;

  • раҳбар ҳамда педагог ходимларнинг хорижий давлатларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;

  • ўз ходимлари ҳамда мутахассисларини халқаро конференцияларга ва стажировкаларга юбориш, уларнинг халқаро лойиҳалар ҳамда илмий тадқиқотларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди.

Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқа тадбирларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 3.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling