Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Қ. Ж. Мирзаев Баѐннома №2019 йил ― ‖
Ўзбекистонда янги корхонани ташкил этиш асослари
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
korxona iqtisodiyoti fanidan amalij darslarni otish uchun oquv uslubij mazhmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- Факторинг фирмаси
- Консалтинг фирмаси
- Концерн
3.1. Ўзбекистонда янги корхонани ташкил этиш асослари
Иқтисодѐтимиз олдида турган асосий вазифалардан бири саноат ишлаб чиқаришини жахон иқтисодиѐтида ўз ўрнига эга бўлган рақобатбардош корхоналар ташкил қилиш мақсадидаги тузилмавий қайта қуришдан иборат. Бунинг учун интеграция щамда турли ташкилий-хуқуқий шаклдаги корхоналарни вақтинчалик ѐки доимий равишда кооперация ѐки концентрация асосида бирлаштириш амалга оширилади. Кооперация жараѐнида концерн, консорциум, хўжалик асоциацияси каби ташкилий шакллар вақтнчалик ѐки доимий равишда тузилиши мумкин. Ушбу тузилмавий бирликларининг мохиятини қисқача кўриб чиқамиз. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида қўрсатилишича: • Унитар корхона - бу ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилотдир. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва унга қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмас. Унитар шаклда фақат давлат ва муниципиал корхоналар тузилиши мумкин. • Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ ширкатлар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган, ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ѐки бир нечта иштирокчи (ҳисса қўшувчи, командитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат командит ширкат ҳисобланади. • Фирма - корхона тушунчасидан кенгроқ тушунчадир, яъни у маълум ном билан бизнес олиб борувчи ташкилотдир. Фирма - товар ишлаб чиқариш ва барча соҳаларда хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун фойда олиш мақсадида ресурсларни жамлайдиган ва ундан фойдаланадиган тадбиркорлик шаклидир. Уларнинг кенгроқ учрайдиган турлари: факторинг фирмаси, лизинг фирмаси, инжиринг фирмаси, консалтинг фирмаси, венчур фирмалар ва бошқалардир. • Факторинг фирмаси - бегона қарз мажбуриятларини-векселларни сотиб олиш билан шуғулланади. Лизинг фирмаси- лизинг тўловлари билан шуғулланади.Инжиринг фирмаси - маълум бир объектларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, қуриш билан шуғулланади. Консалтинг фирмаси - ишлаб чиқаришнинг турли томонлари, лойиҳалаш янги хўжалик шаклига ўтиш бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича маслаҳат беради. Венчур фирмалар- таваккал қилувчи фирма бўлиб, янги товар ва янги бозорларни қидириш мақсадида йирик компаниялар томонидан молиявий томондан таъминлади. Корхоналар жаҳон тажрибаларига кўра қуйидаги кўринишларда бирлашишлари мумкин: • Картел - бир тармоқдаги корхоналарнинг бирлашиши. Картель келишувида барча қатнашчилар учун мажбурий шартлар белгиланади, яъни ишлаб чиқариш ҳажми, баҳо, квота, йирик харидорларга нисбатан позициялар. Бу ўринда корхоналар ўзлари хўжалик, молиявий ва юридик мустақилликларини сақлаб қоладилар. • Концерн умумий манфаатларга эга хамда шартномалар, капитал ва қўшма фаолиятда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг йирик бирлашувини акс эттиради. • Консорциум компания ва банкларнинг вақтинчалик бирлашуви натижасида, йирик капитал талаб қилувчи лойищаларни амалга ошириш ѐки маблағни биргаликда жойлаштириш мақсадлари учун умумий келишувлар асосида юзага келади. Консорциум буюртмачилар олдидаги мажбуриятлар учун жавобгар щисобланади. • Синдикат – тижорат фаолиятини (таъминот, сотиш, нархнинг пайдо былиши) хамкорликда ташкил қилишга асоланган бирлашмадир. Синдикат таркибига кирувчи корхоналар хуқуқий хамда хўжалик юритиш мустақилликларини сақлаб қоладилар. • Трестлар юқори даражада марказлашганлиги билан ажралиб туради. Унинг таркибига кирувчи корхоналар ишлаб чиқариш, тижорат ва хуқуқий мустақилликларини йўқотиб, ягона режа асосида фаолият юритади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling