Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Сарфлар (издержки, сharges) – Чиқим, харажат, сарфлар. Масалан: маъмурий, ялпи калькуляция сарфлар. Сарф харажат баланси


Download 1.71 Mb.
bet74/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Сарфлар (издержки, сharges) – Чиқим, харажат, сарфлар. Масалан: маъмурий, ялпи калькуляция сарфлар.
Сарф харажат баланси (расход баланса, spending balance) – Макроиқтисодиётда ЯИМни ишалб чиқаришга кетган жами харажатлар ва яратилган ялпи ички маҳсулот охирги истеъмол мақсадида ишлатилиши орасидаги баланс.
СервисЖисмоний ва юридик шахсларга, умуман кенг аҳоли қатламига хизмат кўрсатиш; ишлаб чиқариш-техника мақсадларида маҳсулотларни, моддий-маиший, хўжалик ва бошқа саноат маҳсулотларини сотиш ҳамда уларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш соҳалари.
Сертификат (сертификат, certifacate) – 1) Молия (пул) мажбуриятини акс эттирувчи гувоҳнома, ҳужжат; 2) қимматли қоғоз тури; 3) ташқи иқтисодий алоқаларда товар сифати ҳақидаги гувоҳнома; суғурталанган мулкка етган зарар таснифи, ҳажми ва сабабларини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳам сертификат деб аталади.
Сертификатлаштириш миллий тизими (национальная система сертификации, national system of certification) – Давлат миқёсида амал қиладиган, сертификатлаштириш ўтказишда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларга эга бўлган тизим.
Синдикат (синдикат, syndicate) – Бир тармоқ тадбиркорлари томонидан ортиқча рақобатни бартараф қилиш, барқарор фойда олиш мақсадида маҳсулот сотишнинг бирлашиши.
Смета (смета, estimate) – Қурилиш, монтаж ишлари, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун кетган меҳнат, материал ва пул харажатлари миқдори белгиланган ҳужжатлар йиғиндиси; молия режасининг бир тури, бунда асосан харажатлар акс эттирилади.
Солиқ (налог, tax) – Давлатнинг марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар даромадларининг бир қисмини бюджетга жалб қилиш. Масалан: даромад, акциз ва бошқа солиқлар.
Солиқ декларацияси (налоговая декларация, tax declaration) – Солиқ тўловчининг маълум бир вақт давомида олган даромад миқдорини билдирувчи ҳужжат, ёзма баёнот ва гувоҳнома.
Солиқ имтиёзлари (налоговая льгота, tax privilege) – Солиқ тўловларидан тула ва солиқдан қисман озод бўлиш. Солиқ сиёсатининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий мақсадларни кўзлайди.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling