Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet77/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Тадбиркорлик капитали (предпринимательский капитал, bisinees the capital) –Тадбиркор эхтиёрида ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган барча моддий воситалар, товар ва пул маблағлари.
Тадбиркорлик сектори (сектор предпринимательства, sector of business) – Даромад олиш мақсадида амал қилувчи, олинган фойдани ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришга сарфланиши.
Тадбиркорлик қобилияти (дар предпринимательства, gift of business) – Инсонда бўлган ташаббускорлик, ташкилотчилик, новаторлик, иқтисодий хавфдан, жавобгарликдан чўчимаслик ҳислатлари мажмуи.
Таклиф (предложение, supply) – Ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган ва муайян пайтда бозорга чиқарилган ёки келтирилиши мумкин бўлган жами товарлар ва хизматлар миқдоридир. Ишлаб чиқарувчилар бозорда сотишга мўлжалланган товар ҳажми таклиф қилинган товарлар миқдорига айтилади. Товарлар таклифининг ҳажми сотишга чиқарилган товарлар сўммаси билан белгиланади.
Таклиф инфляцияси (инфляция предложения inflation of the supply) – Мамлакат иқтисодиётида товар ва хизматлар таклифининг камайиши ва товар ва хизматлар баҳоларининг ошиши.
Таклиф қонуни (закон предложения, law of supply) – Товар учун нарх қанча юқори бўлса, бозорга ишлаб чиқарувчилар томонидан шу товарнинг кўплаб миқдори таклиф қилинади. Бу ҳолат уларни мавжуд товар ишлаб чиқариш ҳажмини ўстиришга ундайди. Бу ўз навбатида товар таклифини ўстиради. Демак, нарх ошишига мувофиқ равишда таклиф миқдори ҳам ортади, нарх пасайиши билан таклиф ҳам қисқаради.
Талаб (спрос, demand) – Товар ёки хизматларга бўлган эҳтиёжнинг бозорда намоён бўлиши, лекин бу шунчаки эҳтиёж эмас балки, тўловга қобил, пул билан таъминланган эҳтиёждир.
Талаб инфляцияси (инфляция спроса, inflation of demand) – Иқтисодиётда талаб кескин ошиб кетиши ва уни ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан қондириш мумкин бўлмай қолган фазият.
Талаб қонуни (закон спроса, law of demand) – Маълум бир товарнинг нархи қанчалик ошса, талабнинг миқдорига таъсир этувчи бошқа омиллар ёки шароитлар ўзгармас бўлганида шу товарнинг камроқ ҳажмига талаб қуйилади; аксинча товар нархи пасайса, унга талаб ортади. Қисқаси, нарх билан талаб миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Ана шу акси алоқа талаб қонуни дейилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling