Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар (предприятия с иностранными инвестициями, enterprises with foreign investments) – Чет эллик инесторларнинг улушбай иштирокидаги (қўшма корхоналар) ёки бутунлай чет эллик инвесторларга қарашли корхоналар.
Ш
Шартнома (договор-контракт, contract) – Шартнома, битим, ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгариши ёки тўхтатиш тўғрисида икки ёки кўп томонлама келишув.
Шартнома баҳоси (контрактная цена, contract price) – Товарлар олди-сотдиси бўйича шартномада кўрсатилган баҳо.
Шахсий даромад (личный доход, personal income) – Жисмоний шахсларнинг солиқ тўлагунга қадар даромади.
Шахсий истеъмол (личное употребление, personal use) – Истеъмолчилик тавсифидаги неъматлар ва хизматлардан бевосита фойдаланишни, яъни уларнинг индивидуал тарзда истеъмол қилиши.
Шахсий мулк (частная собственность, private property) – Фуқаролик мулки бўлиб, шахсий ёки оилавий эхтиёжини қондириш учун хизмат қилади.
Шахсий тадбиркорлик (личное предпринимательства, personal businesses) – Шахсий мулкка асосланган, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёки оила аъзолари меҳнати асосида ташкил қилиш.
Шереклик (ҳамкорлик) (партнерство, partneship) – Бир неча шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиши, кўриладиган фойда ва зарарларни ўзаро тенг тақсимланиши.
Шерманнинг трестларга қарши қонуни (антитрестовский закон шермана, sherman antitrust act) – АҚШ Конгреси томонидан 1890 йилда қабул қилинган қонун, унда савдо эркинлигини чеклаш мақсадида монополиялар тузиш ёки тил бириктириш таъқиқланган.
Ширкат хўжалиги (кооперативное хозяйство, сo-operative farm) – Иштирокчиларнинг улушларига (ҳиссаларига) бўлинган, устав фондига эга бўлган тижорат ташкилоти. Ширкатда иштирокчилар ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этади.
Э
Эквивалент (эквивалент, aqequation) – Бирор нарсанинг ўрнини боса оладиган ёки унинг ифодаси бўлиб, хизмат қиладиган тенг баҳоли, тенг қимматли нарса ёки миқдор. Масалан: пул.
Экспорт (экспорт, export) – Ташқи бозорда сотиш учун товар-пулларни чет элга чиқариш. Экспорт таркибига бошқа давлатларда қайта ишлаб чиқариш учун олиб чиқилаётган моллар, махсус экспорт учун мўлжалланган товарлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |