Фабрика (фабрика, factory) – Машина, техника турларини ва технологияни қўллашга асосланган ҳолда иш юритувчи саноат корхонаси.
Фактор (омил) даромад (фактор доход, factor incomte) – Ишчи кучи, капитал, мулк ишлаб чиқариш омилларининг қўлланилиши натижасида юзага келадиган даромад.
Факторинг (факторинг, factoring) – Савдо комиссион операцияларнинг тури, бунда махсус-компания мижознинг дебитор қарзини мустақил тўлашни талаб қилади.
Фаровонлик даражаси – Мамлакат фуқароларининг шинам ва бетахлика яшаши учун зарур бўлган турмуш шароитлари, товарлар ҳамда хизматлар билан таъминланиш даражаси.
Фирма (фирма, firm) – Корхона, компания, ташкилот (ишлаб чиқариш, савдо, транспорт, банк ва бошқа соҳаларда). Ўзи мустақил фаолият юритади, устав фондига эга.
Фискал сиёсат (фискальная политика, fiscal policy) – Ноинфляцион ялпи ички маҳсулот шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишини таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларни ўзгартиришни ўз ичига олган чора-тадбирлар мажмуи.
Фоиз (процент, percent) – Ҳисса, устама, қўшимча фойда; фоиз; қарзга олган пуллари ёки материал буюмлар (қимматли нарсалар) фойдаланганлиги учун кредиторга заёмчининг тўлови.
Фоиз даромади (процентный доход, percentage income) – Пул эгасининг ўз пулини омонатга қуйгани учун ёки ўзгаларга қарз бергани учун оладиган усими (фоизи) дан иборат бўлиб, даромад олишнинг бир тури ҳисобланади.
Фоиз ставкаси (процентная ставка, rate of interest) – Ҳиссали, фоизли миқдор; белгиланган давр учун заёмчининг кредиторга тўлайдиган фоизли тўлови миқдори.
Фойда (прибыль, profit) – Баланс фойдаси; товар маҳсулотини ишлаб чиқаришдан олинган фойда ва ҳисоб фойдасига бўлинади; товарлар реализация ва хизматлардан келган даромадлар сўммасидан харажатлар ва солиқларни чегириб ташлангандан сўнг қолган маблағ.
Фойдалилик мотиви (повод прибыли, profit motive) – Тадбиркорлик фаолиятига сарфланган вақт ва пулдан фойда олиш истаги.
Do'stlaringiz bilan baham: |