Қадрсизланиш (обесценивание, depreciation) – Миллий валютанинг нархи чет эл валюталарининг баҳосидан камайиши.
Қарз бериш (дать долг, to give a duty) – Пул ёки товарларни қайтариш шарти билан маълум муддатга бериш (қарз ишлатилгани учун олдиндан келишилган фоизлар тушунилади).
Қиймат (ценность, value) – Товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарда гавдаланган ва унда моддийлашган ижтимоий меҳнатдир. Товар қийматининг меъёри уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ижтимоий зарурий меҳнат миқдори билан белгиланади.
Қимматли қоғоз (ценная бумага, capital) – 1) Конверция имтиёзига кўра облигация ва акцияни бошқа қимматли қоғозга алмаштириш. Муайян мулкий ҳуқуқни ифодаловчи ҳужжат. Масалан: акция, облигация, вексел ва ҳоказо. 2) эгасига даромад келтирадиган, эгалик ҳуқуқи ёки заём кўринишидаги пул ҳужжати. Қимматли қоғозга акция, облигация давлат ғазна мажбуриятлари, омонат сертификатлари ва векселлар киради. Қўшилган қиймат келтирадиган даромадга қараб хар хил нархда сотилади.
Қисқа муддатли кредитлар (короткие ссуды срока, short term loans) – Қайтариш муддати бир йилдан ошмайдиган кредитлар.
Қонун (закон, act) – Конституцияда асосан давлат органи томонидан қабул қилинган норматив акт.
Қўшилган капитал (суммированный капитал, summarized capital) – Капитал миқдорининг ўсган қисми, ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган капитал миқдори устига қўшимча равишда сарфланган капитал.
Қўшилган маҳсулот (прибавочный продукт, additional product) – Ишлаб чиқаришда капитал ёки ишчи кучи таъсирида ўсган маҳсулот.
Қўшилган қиймат (добавленная стоимость, value added) – Корхона ялпи маҳсулотидан ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотининг бозор нархидан (амортизация ажратмасидан ташқари) моддий харажат чиқариб ташланган миқдори.
Қўшилган қиймат солиғи (налог на добавленную стоимость, valueadded tax) – Ишлаб чиқаришнинг хар бир босқичида товар қийматининг ошиб боришига солинадиган солиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |