Экспорт субсидиялари (субсидирование экспорта, export subsidy) – Маҳсулот экспорт қилувчиларга тўловлар. Улар шу маблағдан фойдаланиб чет элларда шу маҳсулотини мамлакат ичкарисидагига қараганда арзонроқ нархда сотади.
Экстенсив иқтисодий ўсиш (экстенсивный экономический рост, extensive economic growth) – Ишлаб чиқаришга қўшимча иқтисодий ресурсларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши.
Эластиклик (эластичность, elasticity) – Бир узгаришнинг иккинчи унча катта бўлмаган узгаришга таъсири, масалан: экспорт қилинаётган саноат товарларига валюта курси ёки нархларнинг узгариши билан талабларнинг ҳам узгариши.
Эмбарго (эмбарго, embargo) – Тилла ва бошқа кўрсатилган қимматбаҳо нарсаларни олиб кўришни ёки олиб чиқишни давлат томонидан ман қиладиган фармойиш.
Эмиграция (эмиграция, emigration) – Ишчи кучининг бир мамлакатдан доимий яшаш учун бошқа мамлакатга чиқиб кетиши.
Эмиссия (эмиссия, emission) – 1) Қоғоз пулларнинг ғазнахона ёки бошқа давлат молия органлари томонидан муомалага чиқарилиши; 2) барча шаклдаги пул белгиларни муомалага чиқариш.
Эмиссия банклари (эмиссионные банки, bank of circulation) – Банкнотлар, пул чиқариш, пул муомаласини, кредит ва валюта курсини бошқариш, расмий олтин-валюта заҳираларини монопол равишда сақлаш ҳуқуқига эга бўлган банк.
Эркин бозор (свободный рынок, free market) – Мукаммал рақобат қонунлари амал қиладиган бозор.
Эркин индустриал-иқтисодий зона – Жаҳон стандардларига жавоб берадиган ҳамда халқаро бозорда талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, замонавий юқори унумли эга бўлган асбоб-ускуналар ва техника, технологик линиялар ва моделлар, инновацион технологиялар жорий этилган ҳудуд.
Эркин нархлар (свободные цены, free prices) – Талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган нарх.
Эркин савдо (свободная торговля, free trade) – Савдо сотиқда ҳеч бир чекловнинг йўқлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |