Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Узоқ муддат давомида ишлатилувчи товарлар


Download 1.71 Mb.
bet80/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Узоқ муддат давомида ишлатилувчи товарлар (длительные товары, durable goods) – Истеъмолчиларга узоқ вақт хизмат қиладиган товарлар. Бундай товарларда автомобил, музлатгич ва бошқа турдаги маиший хизмат воситалари киради.
Узоқ муддатли заёмлар (долгосрочные заемы, long loan) – Давлат томонидан олинадиган кредит. Заём облигациялари банк ёки омонат кассалари орқали аҳолига сотилади. Маълум муддатдан сўнг (5 йил) аҳолига заём облигациялари сўммаси қайтарилади.
Уй хўжалиги (домашная хозяйство, housekeeping) – Иқтисодиётнинг истеъмолчилик соҳасида фаолият кўрсатувчи, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилиниши.
Улгуржи нархлар (оптовые цены, wholesale prices) – Ишлаб чиқарувчилар томонидан товарлар катта партияларда бир йўла кўтарасига сотилганда қўлланиладиган нарх.
Улгуржи савдо (оптовая продажа, wholesale) – Товар ва хизматларнинг партияси билан ёки кўп миқдорда қайта сотиш ёки профессионал фойдаланиш учун сотиш.
Умумий бозор (общий рынок, general market) – Бунда унинг қатнашчилари ўзаро эркин савдони амалга ошириш ва ягона ташқи савдо сиёсатини ўтказиш билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланади.
Умум иқтисодий мувозанатлик (общее экономическое равновесие, general economic balance) – Жамият эҳтиёжлари билан мавжуд иқтисодий ресурслар ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро мос келиши.
Унификация – Турли хилдаги маҳсулотлар, деталлар, узеллар ва бошқа қўлланиладиган материаллар ва технологик жараёнларни рационал жиҳатдан бир хиллигини таъминлаш.
Унумли истеъмол (эффективное употребление, effective use) – Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан самарали фойдаланиши.
Унумли капитал (производительный капитал, productive capital) – Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган нарсалар (машиналар, асбоб анжомлар, фабрикалар, ускуналар ва ҳоказо).
Унумдорлик (производительность, efficiency) – Ишлаб чиқаришнинг фойдалилиги, унумлилиги; маҳсулдорлик, баракали фаолият. Маҳсулотнинг ҳажми, сифати ва меҳнат харажатлари ўртасидаги нисбат.
Устав (устав, charter) – Корпорация фаолиятининг тартиб қоидалари; корпорациянинг рўйхатга олинадиган ҳужжатларида ана шу тартиб қоидалар қайд этилади, уни бошқарувчилар ўз фаолиятида мазкур тартиб қоидаларга амал қиладилар.
Устав фонди (уставной фонд, authorized capital) – Таъсисчи (давлат, ташкилот, муассаса, меҳнат жамоаси, жисмоний шахс) томонидан корхонанинг доимий ихтиёрига бериладиган моддий ва пул маблағларининг йиғиндиси. Устав фондининг дастлабки миқдори корхона ташкил этилаётганида унинг устави қайд этилади ва асосий ҳамда оборот фондларини шакллантириш учун шахсий маблағларнинг асосий манбаи сифатида ишлатилади. Устав фонди миқдори ҳисобот даврининг бошида ва охирида бухгалтерия балансининг пассивида акс эттирилади ҳамда корхонанинг асосий фондалари қолдиқ қийматига ва оборот маблағларига бўлган энг кам эҳтиёжига мос бўлади. Устав фонди миқдори хўжалик фаолияти жараёнида ўзгармасдан қолмайди, у кўпайиши ёки камайиши мумкин. Устав фонди асосий воситаларда инвестициялар, меҳнат воситаларини қайта баҳолаш ёки индексациялаш ҳисобига кўпаяди; унинг камайиши асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш, эскиришини ҳисоблаш, уларни қайта баҳолаш натижасида бўлиши мумкин. Устав фонди оборот воситаларида унга фойданинг бир қисми қуйилиши, товар-моддий бойликлар ва бошқа оборот воситаларини бепул олиш ҳисобига кўпаяди, ўтган йилги харажатларни ҳисобдан чиқариш, товар-моддий бойликларни арзонлаштириш ва бошқалар ҳисобига камайиши мумкин.
Ф

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling