Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган
Download 383.36 Kb.
|
Biznes Rejalashtirish
Молиявий режа бизнес режанинг ўта муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Мумкин бўлган сармоячи нуқтаи -назардан у алоҳида қимматга эга. Чунки у корхонанинг сармояларга бўлган эҳтиёжини асослайди ва таклиф этилаётган лойиҳа иқтисодий нуқтаи- назардан унимли мос келиши тўғрисида ҳулоса қилиш имконини беради. Одатда молиявий режа 3 қисимдан иборат бўлади:
1. У ҳеч бўлмаганда дастлабки 3 йил бўйича даромадлар ва ҳаражатларнинг йиғма прогнозини ўз ичига олиши лозим; 1-йил учун маьлумотлар ойлик кесимда тақдим этилиш керак. У шунингдек ўз ичига: кутилаётган сотувлар ҳажми, сотилган маҳсулотлар таннархи ва ҳаражатларнинг турли моддаларини олиши лозим. Даромад солиғи ставкасини билган ҳолда ушбу маьлумотлар асосида солиқлар ажратилгандан сўнг корҳонадаги соф фойда прогнозини олиш мумкин. 2. Молиявий режага нақт пул прогнози кириши шарт, бундай прогноз 3 йилга тузилади; 1- йилга ойларга бўлиш кесимида. Хар хил счётларга турли муддатларда ҳақ тўланади,шунинг учун алоҳида 1- йилда ойлар кесмида нақт пулга эхтиёжини аниқлаш ўта муҳим ҳисобланади. Сотув ҳажмлари ва тегишли равишда даромадлар ойлар ва йилнинг вақти бўйича кескин фарқ қилади. Сотувдан тушган пуллар корхона кассасига ёки банк ҳисоб рақамига бир лаҳзада тушмайди, шу сабабли товар яхши кетсада доимий ҳаражатларга эҳтиёж вужудга келиши мумкин. Масалан, электр энегрияси учун ҳақ тўлаш ёки иш ҳақи тўлаш учун. 3. Балансли режа. Бу активлар ва пассивлар режаси. Ушбу режада корхонанинг активлари ва пассивлари ривожланиш учун тадбиркорнинг ўзи ва шериклари томонидан жалб қилинган маблағлар ва тақсимланмаган фойда акс этирилиши лозим. Молиявий режада ушбу прогноз асос бўлган барча тахминлар таъкидлаб ўтилиши лозим. Чунки мумкин бўлган сармоячи ушбу рақамлар қандай олинганлигини тушуниши учун. Бизнес режага иловаларда асосий матннинг қисми ҳисобланмаган, аммо уларга бизнес режада илова қилинган ҳар қандай ҳужжатлар киритилиши мумкин. Уларга мисол бўлиб мижозлар, савдо операциялари, субпудратчилар хатлари ҳисобланади. Бунга шунингдек бизнес режани тузиш чоғида аҳборат олинган ҳужжатлар нусҳаларини, тузилган шартномалар нусҳаларини, шуниндек таьминотчилар ва рақобатчи фирмалар прейскурантларини келтириш мумкин. Download 383.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling