ЯММ дефляторлари
|
(GNP deflators)
|
ЯММ кўрсаткиларини солиштирма нархларда акс эттириш учун ишлатиладиган индекслар гуруҳи. Уларга нархларнинг агрегат индекси, ЯММ дефлятори нархлари индекси, истеъмолчи нархлари индекси, шунингдек, махсус ташкил қилинган индекслар киради.
|
|
Индексация
|
(indexation)
|
– иқтисодиётдаги нархларнинг ўртача даражаси ўзгаришига боғлиқ равишда иш ҳақи ва бошқа даромадларни тузатиш, келиштириш тизими.
|
|
Инфляция
|
(inflation)
|
– пулнинг қадрсизланиши, муомаладаги пулнинг қадрсизланиши, пул массасининг товарлар массасидан устунлиги натижасида товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши. Инфляция товар баҳосининг очиқчасига ва яширин равишда ошиб кетишига олиб келади.
|
|
Инфляция даражаси
|
(rate of inflation)
|
– маълум вақт ичида (ой, йил) нарх даражасининг фоизда ўзгариши.
|
|
Истеъмол_кредити__(consumer_credit)'>Истеъмол кредити
|
(consumer credit)
|
– марказий банк томонидан барқарорлик даврида қўлланиладиган пул сиёсати воситаси (инструменти). У банклар томонидан берилиши мумкин бўлган ички кредитнинг максимал миқдори расмий равишда белгиланишини тақозо этади.
|
|
Истеъмол
|
(consumption)
|
– кишиларнинг иқтисодий талабларини қондириш жараёнида ижтимоий маҳсулотдан фойдаланиш, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг охирги босқичи.
|
|
|