Ку = Учиқ. /Укир. ,
бу ерда: Учиқ. , Укир. — мос равишда кучайтиргичнинг чиқиш ва кириш кучланиши.
Ток бўйича кучайтириш коеффитсиенти қуйидагича топилади:
Ки = Ичиқ. /Икир. ,
бу ерда: Ичиқ. – кучайтиргич чиқишига уланган нагрузкадаги ток; Икир. – кучайтиргич киришидаги ток.
Қувват бўйича кучайтириш коеффитсиенти қуйидагича аниқланади:
Кп = Пчиқ./Пкир. ,
бу ерда: Пчиқ. – нагрузка чиқараётган фаол қувват; Пкир. – кучайтиргичнинг кириш занжиридаги ишлатиладиган қувват. Кучайтириш техникасида логарифмик бирлик – детсибел ишлатилади. Шуни айтиб ўтишимиз лозимки, инсон эшитиш органи сигналлар даражасини 1 дб га ўзгарганлигини сезиши мумкин.
Кучайтиргичнинг динамик доираси қуйидаги кўринишга эга ва Д ҳарфи билан ифодаланади:
Одатда кучайтиргичнинг динамик доираси детсибелларда баҳоланади:
Паст частотали кучайтиргичлар динамик доираси 40ч60 дб дан кўп бўлмайди. Амплитуда тавсифи деб, ўртача товуш частоталарида олинган кучайтиргич чиқиш кучланишининг Учиқ. кириш кучланишига Укир. боғлиқлигига айтилади (-расм).
Кучайтиргичлардаги тескари алоқа
Кучайтиргичларда тескари алоқа деб, чиқиш занжиридаги сигналнинг кириш занжирига таъсирига айтилади. Кучайтиргичнинг чиқиш сигналини кириш билан боғловчи электр занжирига тескари алоқа занжири дейилади. Умумий кучайтириш коеффитсиентининг ошишини келтириб чиқарадиган тескари алоқани – мусбат, умумий кучайтириш коеффитсиентининг камайишини келтириб чиқарадиган тескари алоқани эса манфий деб аталади расм).
Тескари алоқа кучланиши қуйидагига тенг:
Утес.а. = β Учиқ. ,
бунда, β – тескари алоқа занжири узатиш коеффитсиенти (тескари алоқа коеффитсиенти):
β = Утес.а./ Учиқ .
Тескари алоқада кучайтириш коеффитсиенти қуйидагича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |